Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

Сиёсий партиялар вакилларининг сайловчилар билан учрашувлари очиқ ва фаол бўлди

Шалахуддин Кафравий, Фалсафа, ҳуқуқ, аҳлоқ, диншунослик, исломшунослик, маданиятшунослик бўйича мутахассис (АҚШ):

- Муайян давлатнинг сайлов жараёнларини кузатишдан аввал ўша халқнинг тарихини, менталитетини, анъаналарини, қадрият ва урф-одатларини чуқур ўрганиш лозим. Мамлакатингиздаги сайлов жараёнлари ўзбекларга хос бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва аҳилликда, барча демократик тамойилларга мос равишда тинч-осойишта ва одилона ўтмоқда. Бундай тўғри ва аниқ ишлаб чиқилган сайлов тизими мамлакатни тараққиёт сари одимлайди.

Ўзбекистонда бошқа жабҳалар қатори сиёсий тизимда ҳам хотин-қизларнинг фаол иштироки мени жуда қувонтиради. Депутатликка номзодлар орасида аёлларнинг кўплиги мамлакатингизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтиришга қаратилаётган алоҳида эътибордан далолатдир.

Ташрифим давомида Бухоро вилоятидаги сайлов участкаларини ва округларини бориб кўрдим. Айтишим жоизки, сайлов участкаларида сайловчиларнинг овоз бериши ҳамда биз, кузатувчиларнинг фаолияти учун яратилган имкониятлардан тўлиқ қониқдим.

Тацузен Фужино, “Фукуока-Ўзбекистон” уюшмаси президенти (Япония):

- Бундан икки йил аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳам иштирок этгандим. Ўшанда сайлов жараёнларининг муқобиллик ва кўп партиявийлик асосида очиқ ва ошкора ўтгани ҳамда сайловчиларнинг овоз бериш жараёнида фаол иштирок этгани мени жуда қувонтирган эди.

Бу гал ҳам мамлакатингизда сиёсий партияларнинг сайловолди кампанияси ва номзодлар ташвиқоти учун тенг шароит яратилганига гувоҳ бўлдим. Сайловда яширин овоз берилиши сайловчиларга ўзи танлаган номзод учун ихтиёрий равишда овоз бериш имкониятини яратади.

Мохан Дхар Полит, “Политиcал Эвенц” кундалик газетаси шарҳловчиси (Ҳиндистон):

- Оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистон Республикаси парламенти сайловига номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг чиқишлари, тарғибот ва ташвиқот ишлари, баҳс-мунозараларини кузатиш имконига эга бўлдим. Сиёсий партиялар вакилларининг сайловчилар билан учрашувлари очиқ ва фаол ўтгани диққатга сазовор. Номзодларнинг ўзига ишончи мустаҳкам экани, ўз олдига аниқ мақсадларни қўйгани эътиборга молик.

Мамлакатингиз иқтисодиётининг жадал тараққий этаётгани юртингизда ташкил этилаётган саноат корхоналари сонининг тобора ошиб бораётганида ҳам яққол кўзга ташланади. Бу эса аҳоли бандлигини ва турмуш даражасини янада оширишга хизмат қилади.

УзА

6516

26Декабрь 2009



Долзарб мавзулар