Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

Кузатувчилар сайлов жараёнларини холис баҳолаши учун барча шароит яратилган

Магди ДАЙФ, Ахборот вазирлиги маслаҳатчиси, сиёсий шарҳловчи, журналист (Миср):

- Мамлакатингиз истиқлолга эришгач кўплаб соҳаларда улкан ютуқларга эришди. Сайлов мамлакатни демократлаштириш жараёнидаги муҳим сиёсий воқеадир. Шу боис муносиб номзодларнинг сайланиши катта аҳамият касб этади. Ўзбекистонда эса бу борада изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, сайлов тизими муттасил такомиллашиб бораётир.

Сайлов жараёнлари оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ва тезкорлик билан ёритилаётгани мамлакатингизда сайловнинг барча демократик тамойилларга асосланган ҳолда очиқ ва ошкора ўтишини таъминлашга улкан эътибор қаратилаётганидан далолатдир. Мазкур сиёсий жараённи кузатиш учун хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан уч юзга яқин кузатувчининг келиши сайловнинг эркин ўтиши учун барча шарт-шароит яратилганининг ёрқин намунасидир. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, биз, кузатувчиларга сайлов жараёнларини холис баҳолашимиз учун барча имкониятлар яратилган.

Манабу Шимизу, Тайкё университети профессори (Япония):

- Мамлакатингизга кўп марта келган бўлсам-да, сайлов жараёнларида илк бор кузатувчи сифатида иштирок этяпман. Ўзбекистон Республикаси сайловига оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан танишиб чиқдим. Айтишим жоизки, мазкур қонуний ҳужжатлар ва унга киритилган ўзгаришлар инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган барча зарур жиҳатларни ўз ичига олган.

Мамлакатингиз тўғри ва аниқ тараққиёт йўлини танлаган. Ўзбекистонда юритилаётган оқилона иқтисодий сиёсат самараси ўлароқ юртингиз халқаро молиявий-иқтисодий инқироздан азият чекмади.

Ўзбекистоннинг ташқи қиёфаси, структураси ва одамлари замонавийлашиб бораётганига қарамай, бу юрт аҳолиси ўз миллий маданияти ва қадриятларини сақлаб қолган. Бундай ҳолат бошқа юртларда камдан кам учрайди. Сайлов жараёнларининг самарали ўтишига ва халқ фаровонлигини янада юксалтиришга ҳисса қўшувчи муносиб номзодларнинг сайланишига ишонаман.

Бал Рам Саиний, Ҳиндистон-МДҲ савдо саноат палатаси ҳамраиси (Ҳиндистон):

- Сайлов жараёнлари юксак савияда ташкил этилган. Ўзбекистонда ўтказилаётган сайлов жараёнларида илк бор қатнашаётган бўлсам-да, юртингизда бўлиб ўтган аввалги сайловларни оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб борган эдим. Бу ерга келиб мамлакатингиздаги сайлов тизимининг, ҳақиқатдан ҳам, халқаро андозаларга тўлиқ мос ҳолда ишлаб чиқилганига яна бир бор амин бўлдим.

Бугун экология муаммолари бутун дунёда долзарб мавзуга айланган. Шу жиҳатдан Ўзбекистонда экологик ҳаракатнинг ташкил этилиши ва унинг вакилларига парламент қуйи палатасида 15 депутатлик ўрни берилиши нафақат Ўзбекистоннинг, балки Марказий Осиё минтақаси мамлакатларининг экологик шароитини барқарорлаштиришга хизмат қилади.

4680

26Декабрь 2009



Долзарб мавзулар