Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон сайлов руҳи билан яшамоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиш учун мамлакатимизга кўплаб халқаро кузатувчилар, етакчи экспертлар келмоқда. Уларнинг айримлари ЎзА мухбирларига юртимиз ҳақидаги таассуротлари, сайловга кўрилган тайёргарлик тўғрисидаги фикрларини баён этди.

 

Жон Жонг, “Mantel Holland” компанияси бош директори (Нидерландия):

 

– Ўзбекистоннинг сайловга оид қонун ҳужжатлари билан танишиб, юртингизда халқаро андозаларга тўла жавоб берадиган сайлов тизими яратилганига амин бўлдим. Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар мамлакатингизнинг демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги амалий ишларнинг давомидир.

 

Ўзбекистонга келиб, халқингиз сайлов руҳи билан яшаётганига гувоҳ бўлдим. Марказий сайлов комиссияси кенг ва режали фаолият юритмоқда. Бу сайловнинг кўнгилдагидек ўтишига хизмат қилади. Биз, кузатувчиларга сайлов куни ўзимиз истаган участкага бориб, сайлов жараёнларини кузатиш ҳуқуқи берилган. Бу сайловга тайёргарлик ишларини чуқурроқ ўрганиш учун жуда катта имкониятдир.

 

Жаҳонда молиявий-иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамай Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ривожланмоқда. Бу борада минтақада етакчи мамлакатлардан бўлган Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи муттасил ўсиб бораётгани юртингиз иқтисодий қудрати тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради. Бундай муваффақиятларда Ўзбекистонда тўғри ва оқилона юритилаётган сиёсат муҳим омил бўлмоқда.

 

Евгений Козяк, МДҲ Ижроия қўмитаси маслаҳатчиси:

 

– Ўзбекистонда ўтказилаётган сайловларда халқаро кузатувчи сифатида учинчи бор иштирок этмоқдаман. Ҳар сафар сайловларни ташкил этиш савияси тобора юксалаётганига гувоҳ бўламан. Мамлакатингизда сайловга оид қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар тизим ривожида жуда муҳим қадам бўлган. Барча сайлов участкалари зарур воситалар билан жиҳозлангани, сайловчилар учун кенг имкониятлар яратилгани эътиборга молик.

 

Ўзбекистондаги сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотларини кузатиб бормоқдамиз. Номзодларнинг ўз тарғибот ва ташвиқотларини ўтказиши учун ҳар бир томонга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар ажратилгани диққатга сазовор.

 

Сайлов сабаб Ер юзининг сайқали – гўзал ва бетакрор Самарқандни зиёрат қилиб, руҳий қувват олдим. Бундай фусункор ва тарихга бой шаҳар дунёда жуда кам. Ўзбекистон, хусусан, Тошкент шаҳри йил сайин гўзаллашиб бораётганига гувоҳ бўлдим. Улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, муҳташам иншоотлар, кенг ва равон йўллар, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради.

 

Абдулла Хўжа (АҚШ):

 

– Ўзбекистон сайлов жараёни изчил такомиллашиб бормоқда. Юртингизда Қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни қарор топтириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ўз самараларини бераётир. Кўплаб мамлакатлар бу борада Ўзбекистондан ўрнак олса арзийди.

 

Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг фаолияти, унинг аъзоларига Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 15 депутатлик мандати берилгани эътиборга молик. Бу атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муаммоларга қарши курашиш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари кишини лол қолдиради.

 

Госиа Козацук, “Mantel Holland” компанияси менежери (Нидерландия):

 

– Ўзбекистон мустақилликка эришгач, барча жабҳаларда, жумладан иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик каби соҳаларда улкан ютуқларга эришди. Халқ фаровонлиги муттасил юксалиб, мамлакатингизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора ошмоқда. Бу давлатингиз танлаган миллий тараққиёт йўли ғоят тўғри эканига ёрқин мисолдир. Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда.

 

Ўзбекистонда парламент қуйи палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловларни ўтказиш учун катта тайёргарлик кўрилганига гувоҳ бўлдим. Ҳар бир мамлакатнинг миллий сайлов тизими бўлади. Ўзбекистоннинг мазкур соҳага оид қонун ҳужжатларида халқаро талабларга тўла жавоб берадиган барча зарур жиҳатлар акс этган.

 

Ирода Умарова, Нодира Манзурова, ЎзА

9258

17Декабрь 2014



Долзарб мавзулар