Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

Сайлов жараёни халқаро стандартларга тўла жавоб беради

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловни хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг уч юз нафардан ортиқ вакили кузатиб боради. ЎзА мухбири мамлакатимизга келган халқаро кузатувчиларнинг ушбу муҳим сиёсий воқеага тайёргарлик тўғрисидаги фикрлари билан қизиқди.

 

Пан Давэй, Шанхай ижтимоий фанлар академияси ҳузуридаги Россия ва Марказий Осиё мамлакатларини ўрганиш маркази директори (Хитой):

 

– Ўзбекистоннинг сайловга оид қонунчилиги асослари билан танишиб чиқдим. Халқаро стандартларга тўла мос бу қонунлар барча фуқароларга сайлаш ва сайланиш, ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш имконини беради.

Парламентнинг тўғридан-тўғри сайлов йўли билан шакллантирилиши, Олий Мажлис ваколатларининг кенгайтирилиши мамлакатда демократия жадал ривожланаётганини кўрсатади. Сайлов жараёнига кўплаб халқаро кузатувчилар таклиф этилгани унинг очиқ-ошкоралигидан далолатдир.

 

Ўзбекистонда сайлов кампанияси давлат томонидан молиялаштирилаётгани ва ушбу жараённинг очиқлиги таъминланаётгани алоҳида эътиборга молик. Парламент сайловининг юқори даражада ташкил этилгани, депутатликка номзодлар ўртасида кечаётган кучли рақобат Олий Мажлиснинг янги таркибига аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ифода этадиган қонун ижодкорлари сайланишига замин яратади.

 

Ўзбекистонга ҳар гал келганимда улкан бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўламан. Бу мамлакатингизда иқтисодиёт ва бошқа соҳалар жадал ривожланаётганининг ёрқин тасдиғидир.

 

Роберт Блум, Женева дипломатик доираси президенти (Швейцария):

 

– Ўзбекистон ҳаётидаги ушбу муҳим сиёсий воқеанинг гувоҳи бўлаётганимдан хурсандман. Сайлов жараёнининг юксак савияда ташкил этилгани мамлакатингизда демократия тамойиллари қарор топганидан далолат беради. Фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳсинга лойиқ. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси уларнинг фикрини акс эттирадиган ва фуқаролик позициясига мос келадиган дастурни илгари сураётган партия вакили учун овоз бериш имконига эга. Бу давлат ва жамиятнинг янада равнақ топишининг кафолатидир. Шунинг учун Ўзбекистон танлаган демократик тараққиёт йўли буюк келажакка эришишига хизмат қилади, деб ишонч билан айтиш мумкин.

 

Ўзбекистонда аввал ўтказилган сайловлар натижалари билан танишиб чиқдим ва уларда сайловчилар фаол иштирок этгани мақтовга сазовордир. Бу Ўзбекистон халқининг Ватан тақдири, унинг янада ривожланишига дахлдорлик туйғуси юқорилигидан далолат беради. Навбатдаги сайлов ҳам шундай юксак ташкилий даражада ўтишига ишонаман.

 

Пьер Мюллер, «Халқаро яшил хоч» экологик ташкилотининг ижрочи вице-президенти:

 

– Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Экологик ҳаракатига Олий Мажлисда 15 депутатлик ўрни ажратилгани ҳам бунинг ёрқин тасдиғидир. Бу, шубҳасиз, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган қонунларни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

Бобур Обидов, ЎзА

8694

19Декабрь 2014



Долзарб мавзулар