Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари бутун дунёга маълум

Мамлакатимизда 21 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайлов жараёнини турли давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг 300 нафардан ортиқ вакили кузатади. ЎзА мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлди.

 

Александр Цинкер, МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари институти директори, Сайлов тизимларини ўрганиш бўйича халқаро марказ президенти (Исроил):

 

– Сайловга тайёргарлик жараёни, депутатликка номзодларнинг дастури, сайлов участкаларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдик.

 

Ўзбекистонда демократик ва очиқ сайловларни, сиёсий партиялар ўртасида ҳалол рақобатни таъминлашга йўналтирилган самарали меъёрий-ҳуқуқий база мавжуд. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, сайловга оид қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бу жараённи умумэътироф этилган демократик принципларга мувофиқ ўтказиш бўйича ҳуқуқий кафолатларни кучайтирди. Айниқса, Марказий сайлов комиссиясига бошқа ҳокимият органларининг ҳеч қандай аралашувисиз сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни таъминлайдиган конституциявий орган мақоми берилгани диққатга сазовор.

 

Мария Людовика Леали, “Европа хотин-қизлари лоббиси” ташкилотининг Италиядаги бўлими бош котиби:

 

– Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш билан бирга, уларнинг жамиятдаги ўрнини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таҳсинга лойиқ.

 

Давлат ва жамиятни бошқаришда хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, сиёсий партиялар томонидан ҳокимият вакиллик органларига сайловларда депутатликка номзодларни кўрсатишда хотин-қизлар учун камида 30 фоизлик квота белгилангани, мамлакатингизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар аъзолари сафида хотин-қизлар кўпайиб бораётгани эътиборга молик.

 

Экхард Приллер, Германия фуқаролик фаоллиги федерал тармоғи ишчи гуруҳи раҳбари:

 

– Сайлов ҳар бир мамлакат ҳаётида тарихий, сиёсий воқеа. Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш мен учун катта шараф. Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасидаги ислоҳотлар юксак баҳога арзийди.

 

Мамлакатингизда бу борада ўрганганларимдан ўз илмий ишимда фойдаланиш ниятидаман. Зотан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан, Германияда ҳам жуда катта қизиқиш уйғотмоқда. Улар нафақат халқаро андозаларни, балки миллий менталитет омилларини ҳам ўзида мужассам этгани билан эътиборимни тортди.

 

Ўзбекистон парламентида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган сиёсий партияга Бош вазир номзодини кўрсатиш ваколатининг берилиши муҳим аҳамиятга молик. Бу тамойил сиёсий партияларнинг сайловда янада фаол иштирок этишига ва улар ўртасидаги ўзаро рақобатни кучайтиришга хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан 15 депутат сайланиши алоҳида, ўзига хос аҳамиятга эга. Бу экология соҳасига оид қонунларни янада такомиллаштиришга, атроф-муҳит муҳофазасини яхшилашга, аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга катта ҳисса қўшади.

 

Кирилл Сердюков, Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси аъзоси:

 

– Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида ўтган учрашувда бизга мамлакатингиз сайлов тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар, бу борадаги миллий қонунчилик, сайловга тайёргарлик жараёнлари, вазифалар ва режалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шуларга асосланиб, Ўзбекистонда ўтажак сайловлар очиқ, ошкора ва холисона ўтади, деб ишонч билан айтиш мумкин.

 

Тошкентнинг бугунги гўзал ва фусункор қиёфаси, бағрикенг ва ғоят хушмуомала одамларингиз қалбимдан чуқур жой олди.

 

Нодира Манзурова, Ирода Умарова, ЎзА

9947

20Декабрь 2014



Долзарб мавзулар