Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистонда сайловлар кўппартиявийлик, муқобиллик асосида ўтаётгани демократия намойишидир

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиш учун юртимизга келган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари мамлакатимиз сайлов қонунчилиги, сайлов участкаларидаги шароитлар билан танишмоқда. ЎзА мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатлашди.

 

Ли Цзи, Шэньси педагогика университетининг Марказий Осиё институти директори (Хитой):

 

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан мамлакатингизда икки палатали парламент тизими жорий этилгани Ўзбекистонни демократлаштириш ва бу борадаги ислоҳотларни янада изчил амалга оширишда муҳим қадам бўлди.

 

Ўзбекистоннинг дунёдаги, жумладан, халқаро иқтисодий муносабатлар тизимидаги нуфузи мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истар эдим. Мамлакатингизда демократия тамойилларига амал қилинаётгани ва жадал иқтисодий юксалиш халқ фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир. Ўзбекистон улкан салоҳиятга эга ва шу боис дунёнинг кўплаб давлатлари мамлакатингиз билан ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда.

 

Сайловлар кўппартиявийлик, муқобиллик асосида ўтаётгани Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат шакллангани ва сайлов тизими халқаро нормаларга тўла мос келишидан далолатдир.

 

Карлис Камрадзис, Латвия Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари:

 

– Ҳар бир мамлакат ўз қонунчилигини яратишда, сайлов тизимини жорий этишда миллий тамойилларни ҳам инобатга олади. Халқаро кузатувчилар сайловларни кузатиш жараёнида ана шу жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратиши лозим. Ўзбекистонда мазкур масъулиятли жараён қандай ўтиши, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш биз учун ғоят қизиқ ва муҳим.

 

Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни бартараф этиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда ташкил этилган Экологик ҳаракатга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидан депутатлик ўринларининг берилиши мамлакатингизда экологик вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга ёрқин мисол бўла олади.

 

Радха Кришнан, Ганди мемориал жамғармаси раиси (Малайзия):

 

– Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида эришилган улкан муваффақиятлар жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда. Ўзбекистоннинг халқаро майдонда тутган ўрни тобора мустаҳкамланмоқда.

 

Сайловларни ўтказишга юксак даражада тайёргарлик кўрилганини алоҳида таъкидлашни истардим. Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошириш учун барча шарт-шароит яратилган, сиёсий партияларнинг фаол иштироки таъминланган. Айниқса, Ўзбекистон хотин-қизлари ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этаётгани, сиёсий партиялардан депутатликка кўрсатилган номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини хотин-қизлар ташкил этиши лозимлиги тўғрисидаги қонунчилик нормаси алоҳида эътиборга сазовор.

 

Ўзбекистонга ҳар гал келганимда барча соҳаларда, хусусан, таълим жабҳасида эришилаётган муваффақиятлардан ҳайратланаман ва қувонаман. Айниқса, юртингизда чет тилларини ўрганишга қаратилаётган эътибор туфайли мамлакатингиз ёшлари кўплаб хорижий тилларда, хусусан, инглиз тилида эркин сўзлаётганини кўриб, қойил қолдим. Ўзбекистонда инглиз тилини биринчи синфдан бошлаб ўқитиш йўлга қўйилгани мамлакат эртасини ўйлаб, ёш авлод камолотини таъминлаш йўлида амалга оширилган жуда мақбул ишлардан ҳисобланади.

 

Витторио Жоржи, адвокат (Италия):

 

– Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилган босқичма-босқич ва изчил ислоҳотлар самарасида энг юксак демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос сайлов тизими яратилган. Сайлов тўғрисидаги қонунларингизда халқаро тажриба ва мамлакатингиз амалиёти ҳисобга олингани аҳамиятлидир. Сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани диққатга сазовор.

 

Ўзбекистон – замонавий, демократик давлат. Мамлакатингиз 23 йил мобайнида Президент Ислом Каримов раҳнамолигида ўз мақсадларига мос ривожланиш йўлини танлади ва ундан оғишмай, изчил бормоқда. Бунинг натижасида мамлакатингиз барча соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритмоқда. Ўзбекистонда замонавий иқтисодий индустрия шакллантирилгани ҳам алоҳида эътиборга сазовор. Масалан, “Навоий”, “Ангрен” ва “Жиззах” махсус иқтисодий зоналарининг ташкил этилиши, чет эллик инвесторларнинг фаолият юритиши учун яратилган барча шарт-шароит уларнинг мамлакатингиз билан ҳамкорликка бўлган қизиқишини тобора оширмоқда.

 

Нодира Манзурова, Ирода Умарова, ЎзА

12621

20Декабрь 2014



Долзарб мавзулар