Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

Майкл Томас: «Ўзбекистонда ўтказилган сайловлар бошқа давлатлар учун ҳам намуна бўлиб хизмат қила олади»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва давлат ҳокимияти вакиллик органларига 21 декабрь куни бўлиб ўтган сайловлар жараёнида халқаро кузатувчи миссиясини бажарган “Pathfinder Trade&Invest” компанияси ижрочи директори Майкл Томас (Буюк Британия) ўз мамлакатига қайтганидан сўнг “Жаҳон” ахборот агентлигига интервью берди. Мухбиримиз билан суҳбат чоғида у юртимизда ўтказилган парламент сайловлари хусусидаги фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди.

 

– Мамлакатингизда овоз бериш жараёнларини мониторинг қилиш учун олтита сайлов участкасида бўлдим, – деди у. – Бундан ташқари, Ўзбекистон экологик ҳаракатининг конференциясида ҳам иштирок этдим.

 

Айтиш жоизки, сайловда ташкилотчилар томонидан ҳам, аҳоли томонидан ҳам мазкур жараёнга жиддий ёндашув сезилиб турди. Дам олиш куни бўлишига қарамасдан, ўзларининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, хоҳиш-иродасини билдириш учун кўп сонли сайловчиларнинг овоз беришга келгани буни яққол тасдиқлайди. Шубҳасиз, улар мамлакат тараққиётининг келажаги ушбу воқелик билан бевосита боғлиқ эканлигини жуда яхши англаб етишган.

 

Сайлов участкалари ҳам жуда тўғри ташкил этилди. Хусусан, участкаларнинг ҳар бирига икки-уч минг нафар аҳоли бириктирилган экан. Бу одамларнинг тўпланиб қолишлари ҳамда узоқ навбат кутишларига эҳтиёж қолдирмади. Яширин овоз бериш учун алоҳида бўлмаларнинг ташкил қилингани ҳам сайловчиларга ҳеч қандай аралашувларсиз ўзлари танлаган номзодни ёқлашларига қулай имконият туғдирди.

 

Ташкилотчилар овоз беришни рағбатлантириш учун барча зарур шарт-шароитни муҳайё қилишди. Шифокорларнинг доимий навбатчиликда туришгани, овоз беришга келган болали аёллар учун махсус она ва бола хонасининг ташкил этилгани ана шулар жумласига киради.

 

Сайловчиларга ҳеч қандай босим ўтказилмади, овоз бериш жуда эркин, адолатли ҳамда шаффоф тарзда ўтди.

 

Сайлов участкаларидаги очиқ ва амалий муҳит менга ҳамда бошқа халқаро кузатувчиларга ўз миссияларини хотиржам ва ҳеч қандай тўсиқларсиз бажариш имконини яратди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Ўзбекистон экологик ҳаракатининг конференцияси ҳам жуда мазмунли кечди. Менинг фикримча, Экоҳаракат мамлакатда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва саноат ривожланиши ўртасидаги мувозанатни сақлаб туришга кўмаклашадиган жиддий ташкилотдир.

 

Умуман олганда, сайловлар халқаро ва миллий қонунчиликка мувофиқ ташкил этилди. Мен ташкилотчилар ва мазкур жараённинг барча иштирокчиларини ушбу сиёсий жараённинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклайман. Тўла масъулият билан айтишим мумкинки, бундай ташкилотчилик ишлари бошқа давлатлар учун ҳам намуна бўлиб хизмат қила олади.

 

«Жаҳон» АА.

Лондон.

6768

30Декабрь 2014



Долзарб мавзулар