Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

Тиаго Патрисио: «Ўзбекистонда парламент сайловлари шаффофлик муҳитида ўтди»

“Ўзбекистонда парламент сайловлари шаффофлик муҳитида ўтди”. Португалиялик халқаро кузатувчи - Монте СГПС, СА қурилиш компаниясининг бош ижрочи директори Тиаго Патрисио мамлакатимизда 2014 йил 21 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловлар ҳақидаги таассуротларини ўртоқлашар экан, мазкур муҳим сиёсий тадбир якунлари бўйича ана шундай баҳо берди.

 

- Сайлов мониторинги бўйича ўз миссиямни адо этар эканман, овоз бериш жараёнлари шаффофлик муҳитида ўтганига тўла ишонч ҳосил қилдим, - деди у. - Бундан ташқари, сайловлар юксак ташкилотчилик даражасида, мамлакатда амал қилаётган қонунчилик ва халқаро меъёрларга мувофиқ равишда ўтди.

 

Электоратнинг фаоллиги менда алоҳида тассурот қолдирди. Бу фуқароларнинг ўз мамлакати тараққиёти масалаларига жиддий ёндошаётганидан, республика сиёсий ҳаётида иштирок этишга уларда катта қизиқишнинг мавжуд эканлигидан далолат беради. Сайловчилар ҳоҳиш-иродаларини эркин ифода этиш бўйича ўзларининг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун давлат томонидан максимал даражадаги шароитлар яратиб берилди.

 

Ўзбекистон парламент тизимидаги яна бир ўзига хосликка алоҳида эътибор қаратдим. Бу Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида Экологик ҳаракат ташкил этилгани, парламентда унинг вакилларига 15 ўрин ажратилганидир. Атроф-муҳитни авайлаб асраш муаммолари ҳал қилинишининг долзарблиги ва экология масалалари глобал иқтисодий тараққиёт билан чамбарчас богълиқ эканлигини ҳисобга олинар экан, Ўзбекистоннинг бу борада тутган йўли нақадар катта аҳамиятга ва эътиборга молик эканлиги аён бўлади. Бу тажриба Европа мамлакатларида диққат билан ўрганишга арзийди, деб ўйлайман.

 

Парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этганимиз мамлакатнинг замонавий тараққиёти билан ҳам яқиндан танишишимиз учун жуда қулай имкониятни яратиб берди.

 

“Жаҳон” АА.

6723

16Январь 2015



Долзарб мавзулар