Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“The Baltic Course”: “Ўзбекистон Президентлигига 4 нафар номзод кўрсатилди”

“The Baltic Course” халқаро интернет-журналида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак сайлов мавзуига бағишланган мақола эълон қилинди.

 

Унда Президент сайлови 2015-йил 29-март куни бўлиб ўтиши қайд этилар экан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидан рўйхатдан ўтган тўрт сиёсий партиянинг номзодлари муқобиллик асосида ушбу сайловда иштирок этишлари ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган.

 

Шунингдек, мақолада тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари Сиёсий Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниевич Каримов номзоди кўрсатилганлиги таъкидланган.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий Кенгашининг иккинчи Пленумида партия номидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партия Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Мажитович Умаров номзоди, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан эса Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг аъзоси Акмал Холматович Саидов номзоди кўрсатилгани ҳақида хабар берилган.

 

“Жаҳон” АА, Рига

9392

26Январь 2015



Долзарб мавзулар