Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

Озарбайжон матбоути Ўзбекистондаги Президент сайловлари ҳақида

“Trend”, Day.Аz, “Озарбайжон янгиликлари”(Новости Азербайжана) ва бошқа нуфузли Озарбайжон нашрлари саҳифаларида Ўзбекистондаги Президент сайловларига бағишланган мақолалар чоп этилмоқда.

 

Жумладан, “Озарбайжон янгиликлари” халқаро ахборот агентлиги Президент сайловлари тўғрисидаги Қонунга мувофиқ, давлат раҳбари лавозимига номзодлар сайловгача 65 кун муддатда эълон қилиниши лозимлиги ҳамда бу жараён 20 кун давом этиши ҳақида ўз ўқувчиларига хабар беради.

 

Мақолаларда асосий эътибор сайловларда Президентлик лавозимига тавсия қилинган номзодларга қаратилган. Хусусан, материалларда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига – амалдаги Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов, “Адолат” социал-демократик партиясидан – партия раиси Наримон Умаров, Халқ демократик партиясидан – Ҳатамжон Кетмонов номзоди кўрсатилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни тасдиқлаш бўйича сиёсий партияларнинг съездлари феврал ойининг илк ўн кунлигида бўлиб ўтади, дея хабар беради Озарбайжон матбуоти.

 

“Жаҳон” АА, Боку

9010

25Январь 2015



Долзарб мавзулар