Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“Президент сайлови - Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидаги муҳим қадамдир”

Куала-Лумпурда бўлиб ўтган давра суҳбати чоғида унинг иштирокчилари ана шундай якдил фикр билдирдилар.

 

Президент сайлови мавзусига бағишланган мазкур тадбир мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида бўлиб ўтди. Унда Малайзиянинг ижтимоий-сиёсий, эксперт-таҳлил ва ишбилармон доиралари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлдилар. Мамлакатимизда тобора яқинлашиб келаётган мазкур муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик жараёни ва унинг республика келажагида тутган ўрни ҳамда аҳамияти билан боғлиқ масалалар мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди.

 

Тадбирда сўзга чиққан Малайзия Тадбиркорлар ва саноатчилар ассоциацияси (PERDASAMA) раиси Дато Изат Эмир ўзининг Ўзбекистонга уюштирган кўп маротабалик сафарлари чоғида мамлакатимизда изчил ислоҳотлар ҳаётга тадбиқ этилаётгани ва бу жараёнда аҳолининг барча қатламлари фаол иштирок этаётганининг гувоҳи бўлгани ҳақида атрофлича тўхталди.

 

У мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва фуқаролар ўртасидаги ҳамжиҳатликнинг мавжудлиги, юқори иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари таъминланаётгани ва бунинг натижасида аҳоли фаровонлиги тобора юксалаётгани Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йиллари давомида эришган энг катта ютуқлари эканлигини алоҳида таъкидлади. Дато Изат Эмир Президент сайлови Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидаги навбатдаги муҳим босқич бўлишига комил ишонч изҳор этди.

 

 Ўзбекистондаги парламент сайловларида хорижлик кузатувчи сифатида иштирок этган Осиё стратегия ва бошқарув институти вице-президенти Макс Сей яқинда бўлиб ўтган мазкур сайловлар чоғида мамлакатимиз фуқаролари ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этганини юксак баҳолади.

 

Экспертнинг фикрига кўра, парламент сайловларининг натижалари қонунчилик органи ваколатини кенгайтириш ва фуқаролик жамияти институтлари ўрнини янада мустаҳкамлаш орқали Ўзбекистон ўз сиёсий тизимини ривожлантириш борасида янги босқичга кўтарилганини тасдиқлади.

 

− Жорий йил 29-мартга белгиланган Президент сайлови ҳам юқори ташкилотчилик даражасида ўтишига асло шубҳа йўқ, - деди М.Сей.

 

Парламент сайловларини ёритиш учун Ўзбекистонда бўлиб қайтган Малайзиянинг “ Bernama ” Миллий ахборот агентлиги муҳаррири Нор Фарида бинти Абдул Рашид Марказий сайлов комиссияси, маҳаллий ҳокимият органлари ва кўнгиллилар томонидан амалга оширилган улкан ташкилий ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларнинг муваффақиятли ўтишини таъминлаганини қайд этди.

 

Малайзиялик журналистнинг фикр билдиришича, демократик сайловларни юқори ташкилотчилик даражасида ўтказиш бўйича Ўзбекистон тўплаган тажриба бошқа мамлакатлар томонидан тадқиқ этилишга, ва шубҳасиз, юқори баҳога лойиқдир.

 

“Прогрессив Ислом” институти директори, профессор Дато Мохд Юсоф бин Хаджи Осман Ўзбекистонда аҳолининг барча қатламлари фаровонлигини ошириш ҳамда уларнинг мамлакат сиёсий ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш учун барча шарт-шароитларни яратишга қаратилган чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

 

“Ўзбек халқининг жипслиги ва муҳим сиёсий воқеаларда фаол иштирок этишга бўлган масъулиятли ёндошуви Президент сайловини ҳам парламент сайловлари каби муваффақиятли ўтишини таъминлайди”, деди профессор.

 

“Жаҳон” АА, Куала-Лумпур

9446

23Январь 2015



Долзарб мавзулар