Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

Озарбайжонлик журналист Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловлар ҳақида

Яқинда Бокуда рус тилида чоп этиладиган «Азербайджанские известия» газетасида 2014 йил 21 декабрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар мавзуига бағишланган мақола эълон қилинди. Унинг муаллифи - «Новости» Халқаро матбуот маркази директори Илгар Велизаде журналист сифатида мазкур сайловларни ёритиш мақсадида юртимиз бўйлаб ижодий сафарда бўлган эди.

 

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, «Азербайджанские известия» кундалик ижтимоий-сиёсий газета бўлиб, у сиёсат, спорт, маданият ва бошқа мавзуларни тезкорлик билан ёритадиган, мамлакатда кўп сонли муштарийларига эга бўлган нуфузли нашр ҳисобланади. Газета ҳар куни 7 минг ададда ўқувчилар қўлига етиб боради.

 

Муаллиф ўз мақоласида Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар, уларнинг дастурлари ҳақида тўхталар экан, 2014-йил 21-декабр куни бўлиб ўтган сайловлардаги овоз беришнинг натижалари билан газетхонларни атрофлича таништиради.

 

“Ҳар бир партия ўз сайловчилари гуруҳига эга бўлиб, улар мамлакат аҳолисининг турли ижтимоий қатламлари ва гуруҳларининг манфаатларини ҳимоя қилади. Ўзбекистон Либерал демократик партияси - ЎзЛиДеП асосан мамлакат мулкдорлари қатлами, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаси, фермерлик ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари ва бошқарув ходимлари, ишбилармонлар вакилларига таянган ҳолда иқтисодиётни либераллаштириш тарафдори ҳисобланади. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ёрдамга муҳтож фуқаролари манфаатларини илгари суради ва турли ижтимоий дастурлар фаол равишда ҳаётга тадбиқ этилишига ҳаракат қилади. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашнинг, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига амал қилишнинг, давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органларининг очиқлиги ва ҳисобдорлигининг фаол тарафдоридир. “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фаолияти эса Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсишига, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратилишига йўналтирган”, деб ёзади И.Велизаде.

 

Шуни қайд этиш жоизки, мақолада ўтган йиллар давомида мазкур партиялар эришган амалий натижаларга алоҳида эътибор қаратилган. Шу ўринда муаллиф ЎзЛиДеП ташаббуси билан қабул қилинган қонунлар асосида мамлакатнинг қонунчилик базаси янада мустаҳкамлангани ҳақида ёзар экан, бу фермерлик хўжаликлари тараққиётида ҳам ўзининг амалий ифодасини топганини алоҳида таъкидлайди.

 

Юқоридагилардан ташқари, мақолада ЎзЛиДеП фаолият кўрсатаётганидан бери, яъни 2003-йилдан буён мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 55,8 фоизга етгани қайд этилган. Ана шундай самарали ишларнинг натижасида республика ялпи ички маҳсулотининг саккиз фоизли ўсишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳиссаси 5 фоизни ташкил этмоқда”, деб ёзади Озарбайжон нашри.

 

“Жаҳон” АА Боку

8476

22Январь 2015



Долзарб мавзулар