Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

С.Сверчков: "Сайловлар халқаро миқёсда эътироф этилган меъёрлар асосида ўтди"

Россия Федерациясидаги Сибир Бошқарув институтининг директори, профессор Сергей Сверчков мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди. У “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервюси чоғида сайловлар ҳақидаги ўз таассуротларини ўртоқлашар экан, мазкур муҳим сиёсий тадбир якунларига қуйидагича баҳо берди.

 

- Мен мамлакатингизда очиқ, шаффоф ва демократик руҳда ҳамда халқаро эътироф этилган меъёрлар асосида ўтказилган сайловларнинг қуйидаги уч хусусиятини таъкидлашни истардим: улар сиёсий партиялар ўртасидаги рақобат, сайловчиларнинг фаол фуқаролик позицияси ҳамда сайлов жараёнининг мустақиллигидир.

 

Ўз миссиямни адо этишим асносида юқоридаги ҳолатларларнинг барчасини сайлов участкаларида кузатдим. Ҳамма партия вакилларининг сайлов жараёнида ва унинг натижаларини ҳисоблаш пайтида ҳозир бўлишлари ҳамда рўйхатга киритилган фуқароларнинг 88,94 фоизи сайловларда иштирок этгани юқоридаги фикрларимни тасдиқлайди.

 

Дарҳақиқат, демократия руҳида ва адолатли тарзда ўтказилган сайловлар жараёнидаги очиқлик ва ошкораликни таъминлашда бошқа органлар томонидан ҳеч қандай аралашувлар кузатилмаганида сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларнинг ўтказилишини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига конституциявий орган мақоми берилгани муҳим рол ўйнади, деб ҳисоблайман. Қолаверса, шу жиҳат ҳам сайловчиларнинг фуқаролик фаоллигини оширишга хизмат қилдики, буни уларнинг сайловларда юқори даражада иштирок этганидан ҳам билиш мумкин, деб ўйлайман.

 

Шу ўринда Марказий сайлов комиссияси томонидан улкан тайёргарлик ишлари амалга оширилганини, ҳатто энг олис ҳудудлардаги сайлов участкалари ҳам техникавий жиҳатдан юқори даражада жиҳозлангани эътиборга молик эканлигини алоҳида таъкидлашни истар эдим. Ана шундай барча зарур шарт-шароитлар яратилгани боис жаҳон ҳамжамияти сайлов жараёнини онлайн режимида кузатиб боришга муваффақ бўлди.

 

“Жаҳон” АА, Новосибирск

6882

21Январь 2015



Долзарб мавзулар