Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“New Europe” Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловлари ҳақида

Белгияда нашр этиладиган New Europe” оммабоп ҳафталик газетасининг навбатдаги сонида мамлакатимиз мавзусига бағишланган ахборот материали босилиб чиқди.

 

“Ўзбекистон парламенти: янги депутатлар, янги вазифалар” сарлавҳали мақола воситасида нашр 2014 йил 21 декабрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларнинг якунлари билан белгиялик ўқувчиларни таништирган.

 

“New Europe” ҳафтаномаси хабар берганидек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 52 нафар депутат Ўзбекистон парламентининг Қонунчилик палатасидан жой олди. Мақолада сайланган депутатлар мамлакат мулкдорлари қатлами, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаси, фермерлик ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари ва бошқарув ходимлари, ишбилармонлар, моддий ва интеллектуал мулк эгалари манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилиши қаламга олинган. Шунингдек, ҳафтанома мазкур партия вакиллари 2009 йилги сайловларда ҳам 53 та ўринни эгаллашга муваффақ бўлганини маълум қилган.

 

“Шу билан бирга, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 36 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 27 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 20 нафар депутат сайланди. 15 нафар депутат Ўзбекистон экологик ҳаракатининг вакилларидир. Сайланган депутатларнинг 24 нафари ёки 16 фоизи хотин-қизлардир”, деб ёзади “New Europe”.

 

Нашр Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига таянган ҳолда, сайланган 150 нафар депутатдан 40 нафари ёки 27 фоизи илгари Қонунчилик палатаси депутати бўлгани хусусида тўхталар экан, бу сайланган депутатларнинг ўз сайловчиларининг ишончига сазовор бўлганлигидан далолат беришини, қолаверса, парламент қуйи палатасининг профессионал фаолиятида уларнинг ҳаётий тажрибасидан, яъни қонун ижодкорлиги амалий кўникмаларидан янада самарали фойдаланиш имконини беришини таъкидлайди.

 

“Жаҳон” АА Брюссель

6770

20Январь 2015



Долзарб мавзулар