Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“Diplomatic World” Ўзбекистондаги парламент сайловлари ҳақида

Белгияда нашр этиладиган “Diplomatic World” журналининг веб-саҳифасида “Ўзбекистондаги парламент сайловлари якунлари” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда 2014 йил 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловлар мавзуси атрофлича қаламга олинган.

 

Нашр ушбу сайловларда тўрт сиёсий партия - тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиялари иштирок этганлиги ҳақида ёзар экан, ушбу муҳим сиёсий тадбир очиқлик, ошкоралик ва муқобиллик тамойилларига ҳамда демократик принципларга тўла мувофиқ ҳолда ўтказилганини таъкидлайди.

 

“Бўлиб ўтган парламент сайловларининг ўзига хос жиҳати шунда бўлдики, Қонунчилик палатасида энг кўп овоз тўплаган сиёсий партия Бош вазир лавозимига номзод тақдим этиш имкониятига эга бўлади. Бу мамлакатни бошқарувида парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг роли ошиб бораётганини тасдиқлайди. Қуйи палатага сиёсий партиялардан номзодлар кўрсатиш 2014-йил 17-октябрда бошланиб, 6-ноябрда якунига етган эди”, деб ёзади нашр. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови натижаларига кўра, парламент қуйи палатасига 150 нафар депутат сайланди, шу жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан 52 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 36 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 27 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 20 нафар депутат сайланди. 15 нафар депутат Ўзбекистон экологик ҳаракатининг вакилларидир”.

 

Мақолада ушбу сайловларнинг ёритилиши масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. “Сайлов жараёнининг очиқлиги ва ошкоралиги таъминланишида кўп жиҳатдан оммавий ахборот воситалари, маҳаллий ва хорижий кузатувчиларнинг фаолияти катта аҳамият касб этади, деб ёзади “Diplomatic World”. Сайлов жараёнини 550 дан ортиқ миллий ва 120 дан зийод хорижий оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, 180 дан ортиқ интернет-нашрлар ёритиб борди. Сайловларнинг очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш мақсадида сиёсий партиялар ўзларининг 70 минг нафардан зийод кузатувчи ва ваколатли вакилларини жалб қилдилар. Бундан ташқари, сайловлар мониторингида Белгия, Нидерландия, Германия, Францийа, Испания, Буюк Британия, Австрия, Гретсия, Швейсария ва Полша цингари дунёнинг 52 та давлатидан 340 нафардан ортиқ халқаро ва хорижлик кузатувчилар иштирок этишди”.

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 52-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ўтказилган сайловлар ҳақидаги маълумот ҳам мазкур мақолада ўз ифодасини топган. Унга кўра, юқори палата аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда - 6 нафардан сайланиши ҳақида айтиб ўтилган. Сайловлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳукумати вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисига мувофиқ номзодларга яширин овоз бериш йўли билан ўтказилгани кўп сонли ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

 

Шунингдек, нашр Марказий сайлов комиссияси томонидан 2015 йил 29 март мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб эълон қилингани ҳақида ҳам тўхталар экан, ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Консититутсиясининг 117-моддасига ҳамда «Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуннинг 2-моддасига ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ қабул қилинганини таъкидлайди.

 

Юқоридагилардан ташқари Белгия нашри ўз ўқувчиларини мамлакатимизнинг замонавий тараққиёти кўрсаткичлари билан яқиндан таништирган. “Ўзбекистон сўнгги 10 йил мобайнида 8 фоиздан кам бўлмаган иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини сақлаб келмоқда. Бундай натижа 2015 йилда ҳам такрорланишига Ўзбекистонда барча асослар мавжуддир. 2015 йилда давлат бюджетининг 60 фоизга яқин қисми ижтимоий соҳага йўналтирилади. Асосий эътибор соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини янада ривожлантиришга қаратилади, мухтасар қилиб айтганда, тараққиёт марказини инсон омили эгаллайди”.

 

Мақола интиҳосида “Diplomatic World” нашри 2015 йил Ўзбекистонда “Кексаларни эъзозлаш йили”, деб эълон қилгани билан ўз ўқувчиларини хабардор қилар экан, Президент Ислом Каримовнинг ушбу ташаббуси кекса авлод вакиллари фаровонлигини таъминлашга хизмат қилажагини қайд этади.

 

“Жаҳон” АА, Брюссель

15180

23Январь 2015



Долзарб мавзулар