Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Таркиб

АБДУСАЛОМОВ Мирзо-Улуғбек Элчиевич

АБДУСАЛОМОВ Мирзо-Улуғбек Элчиевич Комиссия Раиси

1952 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос, юридик фанлар номзоди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист. 1995-2004 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси, 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси бўлиб ишлаган. 2005 йил 7 майдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

ИСТАМОВ Махмуд Шухратович

ИСТАМОВ Махмуд Шухратович Комиссия Раисининг ўринбосари

1979 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги –ҳуқуқшунос. Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаб, бир қатор масъул лавозимларда, 2006-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони инспектори, етакчи инспектори, 2014-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси мудири, Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шўъбаси мудири, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган. 2019 йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланган.

Маматов Худоёр Тешаевич

Маматов Худоёр Тешаевич Комиссия котиби

1971 йилда туғилган, олий маълумотли - Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Мутахассисилиги ҳуқуқшунос. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси, жорий йил 19 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби, Котибият раҳбари этиб сайланди.

КУРБАНКУЛОВ Суяржон Машарифович

КУРБАНКУЛОВ Суяржон Машарифович Комиссия аъзоси

1960 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - журналист. Тошкент вилояти «Маънавият ва маърифат» маркази, «Маҳалла» жамоат фонди раҳбари, Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси лавозимларида ишлаган. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган. 2015 йил 3 февралдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби, жорий йил 19 сентябрдан Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.


РАХИМОВА Гюльноза Абдусаттаровна

РАХИМОВА Гюльноза Абдусаттаровна Комиссия аъзоси

1959 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги - ҳуқуқшунос. Кўп йиллар мобайнида прокуратура органлари тизимида масъул лавозимларда, 2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган. 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган. Шу йил 4 майдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари, 2019 йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Юнусов Баходиржон Жалолдинович

Юнусов Баходиржон Жалолдинович Комиссия аъзоси

1965 йилда туғилган, олий маълумотли - Андижон пахтачилик институтини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги-муҳандис-механик. Андижон вилояти ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи бош мутахассиси вазифасида меҳнат қилган. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган. 

Ибодуллаев Адхам Ибодуллаевич

Ибодуллаев Адхам Ибодуллаевич Комиссия аъзоси

1984 йилда туғилган, олий маълумотли - Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги бухгалтерия  ҳисоби ва аудит.  Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаментининг Бюджет қонунчилиги бузилиши ҳолатларини назорат ва профилактика қилиш йиғма-таҳлил бошқармаси Бюджет қонунчилиги бузилиш ҳолатларини таҳлил қилиш ва профилактикасини амалга ошириш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган.

АХМЕДОВА Ферузахон Солижоновна

АХМЕДОВА Ферузахон Солижоновна Комиссия аъзоси

1957 йилда туғилган, олий маълумотли - Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги - математика ўқитувчиси. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

БАБАНАЗАРОВА Мариника

БАБАНАЗАРОВА Мариника Комиссия аъзоси

1955 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университети, Тошкент театр-рассомчилик институтини тамомлаган. Мутахассислиги филолог, санъатшунос. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

БОБОЖОНОВ Отагалди

БОБОЖОНОВ Отагалди Комиссия аъзоси

1955 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос. 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

Саҳифалар: 1 2 След. Все

Долзарб мавзулар