Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Ўзбекистон Республикаси марказий сайлов комиссияси котибияти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини таъминлаш учун Котибият тузилиб, у ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститутицияси, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси туғрисида”ги қонун ва бошқа қонунларга, Марказий сайлов комиссияси Регламенти ва Марказий сайлов комиссияси Котибияти тўғрисидаги Низомга амал қилади.

Марказий сайлов комиссияси Котибияти Ташкилий-методик бўлим, Умумий бўлим, Матбуот хизмати, Молия-хўжалик бўлимидан ташкил топади.

Котибият таркибига Марказий сайлов комиссияси Раисининг референт-ёрдамчиси ва катта инспекторлар ҳам киради.

Котибият бўлимларига бўлим раҳбарлари бошчилик қиладилар. Котибият ходимлари Марказий сайлов комиссияси Раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Марказий сайлов комиссияси Котибиятига:

Марказий сайлов комиссияси фаолиятини ташкилий, ахборот ва моддий-техникавий таъминлаш;

Марказий сайлов комиссияси аъзоларига сайлов ва референдум тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларни бажаришда кўмаклашиш;

қуйи сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар, сайлов ва референдум ўтказиш ташкилотлари ҳамда бошқа  иштирокчиларни методик йўриқномалар билан таъминлаш;

Сайлов ва референдумга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида Марказий сайлов комиссияси қарорлари ва унинг рахбарияти топшириқларини бажариш юклатилади.

Марказий сайлов комиссияси котиби Котибият ишига раҳбарлик қилади.

Марказий сайлов комиссияси котиби:

Котибият ишининг самародорлигини таъминлайди, унинг бўлинмалари фаолияти тўғрисида марказий сайлов комиссияси Раисига, у бўлмаганда еса Раис ўринбосарига мунтазам ахборот бериб туради;

Ахборот, маълумотнома ва бошқа материалларнинг тайёрланишини ташкил қилади, ахборотларни замонавий усуллар билан қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш чораларини амалга оширади;

Хизмат интизомини мустаҳкамлаш, Котибият ходимларининг ишчанлик малакасини оширишни ташкил қилади;

Марказий сайлов комиссияси аъзолари ўртасидаги вазифалар тақсимотига кўра бошқа вазифаларни бажаради.



Долзарб мавзулар