Мақолалар
Сайлов қонунчилиги ва амалиёти: ТАКОМИЛДА ҲИКМАТ КЎП 2021-02-25

Юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг энг муҳим афзалликларидан бир шундаки, нафақат қўлга киритилаётган ютуқлар, балки мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳам баралла айтилиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинмоқда.

Миллий сайлов қонунчилигининг сифат жиҳатидан янги босқичи 2021-02-25

2021 йил 8 февралда қабул қилинган “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун фуқароларимиз сайлов ҳуқуқларининг кафолатини янада мустаҳкамлаш, шунингдек миллий сайлов қонунчилигини халқаро сайлов стандартларига янада яқинлаштириш, илғор хорижий давлатлар сайлов амалиётига уйғунлаштириш, ўтган сайловларда кузатилган айрим камчиликларни бартараф этиш, мамлакатимизнинг сиёсий нуфузини янада юксалтириш ҳамда халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини янада яхшилашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ: СОБИТҚАДАМЛИК САМАРАЛАРИ 2020-12-22

Мамлакатимизда парламент ва маҳаллий вакиллик органларига янги қонунчилик асосида сайловлар бўлиб ўтганига роппа-роса бир йил тўлди.

КОНСТИТУЦИЯ БЕРГАН ИМКОНИЯТ: БУЮК ЮКСАЛИШ 2020-12-02

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кўлами кенг, шиддати баланд, натижадорлиги юксак демократик ўзгаришларни кўриб, буларнинг барчаси халқимиз манфаатларини изчиллик билан таъминлаш, Ватанимизнинг халқаро нуфузини янада ошириш йўлида узоқни кўзлаб юритилаётган оқилона сиёсатнинг ҳаётдаги самаралари эканига ҳар қандай киши амин бўлади.

КОНСТИТУЦИЯ – ХАЛҚИМИЗ ТАФАККУРИ ВА ИЖОДИНИНГ МАҲСУЛИ 2020-11-30

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ғояси, мақсади, руҳи – ҳар бир қоидаси Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси, асрлар мобайнида шаклланган демократик қадриятлар, миллий давлатчилик, шунингдек, бир неча минг йиллардан буён авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган ўзбекона ва шарқона давлатни идора этиш ҳамда халқ билан бамаслаҳат сиёсат олиб бориш анъаналарини ўзида тўла мужассамлаштирган.

БУЮК ҒОЯЛАР БУЮК ИНСОНЛАРНИ ТАРБИЯЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ 2020-11-11

Кейинги йилларда мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилмоқда, залворли ютуқлар қўлга киритилмоқда. Бу борада, шубҳасиз, Президентимиз томонидан илгари сурилаётган янги ғоялар ва ташаббуслар ҳамда олиб борилаётган оқилона сиёсат дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

САЙЛОВ СОҲАСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ 2020-11-09

Мамлакатимиз сайлов тизими миллий қадриятларимизга таянилган ҳолда халқаро андозаларга асосланиб, шунингдек, хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва амалиётини ўрганиш ҳамда мустақиллик йилларида мамлакатимизда ўтказилган сайловлар тажрибасининг таҳлили натижасида такомиллашиб бормоқда. Бунда умумэътироф этилган принципларга амал қилган ҳолда эришилган ютуқлардан унумли фойдаланиш орқали менталитетимизга хос миллий хусусиятларни янада мустаҳкамлаб бориш тенденцияси кузатилмоқда.

ДАВЛАТ ТИЛИ: ЮКСАЛИШ САРИ 2020-09-13

Давлат тилига эътибор, унинг нуфузини янада ошириш борасидаги ишлардан гап очилса, одатда, кўча-кўй, жамоат жойлари ва оммавий ахборот воситаларидаги рекламалар матни-ю ғализ битикли пешлавҳалардан ёзғириш бошланади: ажнабий атамалар урчиб кетган, хатосиз ёзилган ўзбекча сўз анқонинг уруғи... Ёзғириш поёни ҳам кўпинча: “Оврўпа мамлакатларига борсангиз...” деган ўкинчга бориб тақалади.

Суд органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг ўзига хос хусусиятлари 2020-09-09

Замонавий демократик жамиятда омма учун ёпиқ ёки жамоат назоратидан холи тарзда мавжуд бўла оладиган давлат ҳаётининг бирор бир соҳаси ёки институти йўқ. Ҳокимият жамиятдан ниманидир яширган ёки етарли ва холис бўлмаган ахборотни бера бошлаган заҳотиёқ унинг фаолияти шубҳа остига олинади.

БИР СОЛИҲ ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ УЛУҒ БИР КАШФИЁТ БИЛАН ТЕНГ! 2020-09-08

Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимиз инсоният тараққиётига, хусусан, илм-фан, маънавият ва маърифатнинг юксалишига улкан ҳисса қўшганлар.

Ажрашиш аросатга етаклайди 2020-08-19

Муҳаббат – инсонга ато этилган энг олий туйғу. Икки қалбнинг ўзаро меҳр ришталари билан боғланиши оила аталган табаррук қўрғонни бунёд этади.

Даҳолардан улуғлик улгусини олиш – Ватанга муносиб фарзанд бўлишнинг муҳим шарти 2020-08-14

Даҳо даражасига етишган зотлар ўзлари туғилиб ўсган жой, ўзлари мансуб бўлган миллатни мукаррам этадилар – дунёга танитадилар. Мисол тариқасида мусулмон оламида машҳур Имом Бухорий, Имом ат-Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбандий, аз-Замахшарий ва яна ўнлаб бобокалонларимизнинг номларини келтиришимиз мумкин. Хусусан, Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимиз инсоният тараққиётига, хусусан, илм-фан, маънавият ва маърифатнинг юксалишига улкан ҳисса қўшган.

ЎЗБЕКОНА МЕҲР ЖОЗИБАСИ 2020-06-18

​​​​​​​Жазирама кунлар бошланиши билан шаҳар-қишлоқларимизда чаноқовбосди ичимликлар, мева шарбати истеъмолининг фойдасию савдосига бағишланган ранг-баранг реклама лавҳалари кўпайди. Сархил мевалари билан етти иқлимга донғи кетган Ўзбекистондай жаннатмонанд мамлакатда бу таббий ҳол. Шукрки, соҳибкорларимизнинг сайъ-ҳаракати билан юртимизда эндиликда тўрт фаслда ҳам пишиқчилик.

Омонат ва матонат (2-қисм) 2020-06-10

Мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар, илмий-амалий ва ижодий изланишлар давом этмоқда.

Омонат ва матонат (1-қисм) 2020-06-10

Мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар, илмий-амалий ва ижодий изланишлар давом этмоқда.

ВАТАН УЧУН ЖОНИН ТИККАНЛАР ( II қисм) 2020-05-14

Йўқ, бу, шунчаки, расми мулозамат учун танланган баландпарвоз гап эмас. Бу – Иккинчи жаҳон уруши йилларининг “кўз илғамас жанггоҳлари”да жасорат кўрсатган жасур ўзбек разведкачиларидан бири- Шариф Ширинбоевнинг энг севимли ибораси, энг қалтис вазиятларда тақдирини ҳал қилган калом, ҳаётида бир умр қатъий амал қилиб яшаган дастур.

ВАТАН УЧУН ЖОНИН ТИККАНЛАР ( I қисм) 2020-05-14

Йўқ, бу, шунчаки, расми мулозамат учун танланган баландпарвоз гап эмас. Бу – Иккинчи жаҳон уруши йилларининг “кўз илғамас жанггоҳлари”да жасорат кўрсатган жасур ўзбек разведкачиларидан бири- Шариф Ширинбоевнинг энг севимли ибораси, энг қалтис вазиятларда тақдирини ҳал қилган калом, ҳаётида бир умр қатъий амал қилиб яшаган  дастур.

ХАЛҚИМИЗ БУЮК СИНОВДАН УЛКАН ҲАМЖИҲАТЛИК, САРИШТАЛИК ВА САХОВАТ БИЛАН ЎТМОҚДА 2020-05-01

Мамлакатларнинг имкониятларини бугунги ўта мураккаб шароит тақозоси билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилаётган кузатувчилар Янги Ўзбекистонга ўз фуқароларини ҳар қандай шароитда ҳимоясига олишга қодир давлат сифатида баҳо бермоқда. Бунда улар Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси билан зарарланган илк бемор аниқланган 15 мартдан буён ўтган бир ярим ой мобайнида тезкорлик, собитқадамлик ва очиқлик асосида, халқ билан бамаслаҳат амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирларнинг юксак самарадорлигини ибрат сифатида келтирмоқда.