-
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123
Йўқ, бу, шунчаки, расми мулозамат учун танланган баландпарвоз гап эмас. Бу – Иккинчи жаҳон уруши йилларининг “кўз илғамас жанггоҳлари”да жасорат кўрсатган жасур ўзбек разведкачиларидан бири- Шариф Ширинбоевнинг энг севимли ибораси, энг қалтис вазиятларда тақдирини ҳал қилган калом, ҳаётида бир умр қатъий амал қилиб яшаган дастур.
Йўқ, бу, шунчаки, расми мулозамат учун танланган баландпарвоз гап эмас. Бу – Иккинчи жаҳон уруши йилларининг “кўз илғамас жанггоҳлари”да жасорат кўрсатган жасур ўзбек разведкачиларидан бири- Шариф Ширинбоевнинг энг севимли ибораси, энг қалтис вазиятларда тақдирини ҳал қилган калом, ҳаётида бир умр қатъий амал қилиб яшаган дастур.
Мамлакатларнинг имкониятларини бугунги ўта мураккаб шароит тақозоси билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилаётган кузатувчилар Янги Ўзбекистонга ўз фуқароларини ҳар қандай шароитда ҳимоясига олишга қодир давлат сифатида баҳо бермоқда. Бунда улар Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси билан зарарланган илк бемор аниқланган 15 мартдан буён ўтган бир ярим ой мобайнида тезкорлик, собитқадамлик ва очиқлик асосида, халқ билан бамаслаҳат амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирларнинг юксак самарадорлигини ибрат сифатида келтирмоқда.
Кейинги пайтда кенг жамоатчилик ўртасида тўй-маъракаларни ихчамлаштириш борасида кўплаб таклифу тавсиялар ўртага ташланиб, турли даражада чора-тадбирлар белгиланмоқда. Ҳатто Парламентимизнинг юқори палатасида бу масала батафсил муҳокама қилиниб, тегишли қарор ҳам қабул қилинди. Умид шулки, айни амаллар ўз самараларини беради.
Бизда ота билан ўғил, она билан қиз, дўст билан дўст, оила, борингки қариндош-уруғлар муҳим гапларини ўзаро гаплашиб олишга ўрганган. Ўзаро! Бу жуда яхши одат. Энди замон шуни тақозо қилаяптики, бутун миллат ҳам худди шундай зарур гаплар ҳақида гаплашиб олишга ўрганиши керак экан. Биз миллат бўлиб, бир бўлиб гаплаша олаяпмизми?
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизда эришилган муваффақиятлар чуқур таҳлил қилиниб, Ўзбекистонни 2020 йил ва келгуси беш йилда ривожлантириш бўйича устувор йўналиш ва вазифалар белгилаб берилди. Йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар рўй-рост айтилди.
Маьлумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси ҳисобланади. Сенат ўз фаолиятини минтақавий муаммоларни умумдавлат манфаатлари билан уйғун ҳолда ҳал этишга қаратади. Зеро, Сенат аьзолари ҳудудлардан сайланган маҳаллий Кенгашлар депутатлари орасидан сайланади.
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар янги қабул қилинган Сайлов кодексига мувофиқ умумэътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ташкил этилаётгани билан барчада катта қизиқиш уйғотмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ҳеч шубҳасиз, йилимизнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади. Янги Ўзбекистонда ўтаётган янги сайловлар аввалгиларидан тубдан фарқ қилади.
Келаётган якшанба, 22 декабрь куни мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш ва сайлов қонунчилиги талабларига амал қилган ҳолда ўтказилишида кузатувчиларнинг ўрни катта.
XIX асрнинг сўнггида бошланган сиёсий жараёнларда мамлакатимиз ҳудудида ташкил топган сиёсий партиялар, ҳаракатлар ва уларнинг фаоллари — илк маҳаллий аҳоли орасидан етишиб чиққан депутатларимиз, уларнинг фаолияти ҳақида кўпчилик етарлича маълумотга эга эмас. Шу боис бугун юртимиз ҳудудида илк сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва биринчи депутатларимиздан Абдувоҳид Қориев ҳақида тўхталамиз.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 57-моддасига мувофиқ Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 22 декабрида ягона сайлов куни бўлиб ўтади. Ушбу сайлов кампанияси олдингиларидан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида Sputnik мухбирига Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Махмуд Истамов ҳикоя қилиб берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига шу йил 22 декабрь куни бўладиган сайлов кампаниясининг муҳим босқичларидан бири — сайловолди ташвиқоти давом этмоқда. Унинг аҳамияти, шакл ва тартиби ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ўқув маркази директори, юридик фанлар доктори, профессор Шуҳрат Файзиев билан суҳбатлашдик.
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайлов ўзининг қизғин палласига кирди. Яъни сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти бошлаб юборилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси Мирзо-Улуғбек АБДУСАЛОМОВ билан суҳбатимиз шу ва сайлов кампаниясининг бошқа муҳим жиҳатлари хусусида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида ташкил этилган “Call-centr”да иш қизғин. 1197 қисқа рақамли бепул телефон қўнғироқлари орқали мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан тушаётган кўпдан-кўп мурожаатлар - шу йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллик кенгашларга бўладиган сайловларга жамоатчиликнинг қизиқиш тобора ортиб бораётдан яна бир далолат.
Юртимиз сайлов тизимидаги муҳим янгиликлардан бири — сайлов жараёнларига замонавий ахборот технологияларининг жорий этилиши билан боғлиқ. Марказий сайлов комиссияси Ишларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Ҳасан АБДУРАҲМОНОВ билан шу ҳақда суҳбатлашдик.
Мамлакатимизда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларни очиқ, шаффоф ва мустақиллик принциплари асосида ўтказишда халқ ҳокимияти ва сиёсий плюрализмнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва сайлов тизимини босқичма-босқич модернизациялаш бўйича тегишли чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 58-моддасига кўра, давлат жамоат бирлашмаларининг манфаатларини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида Конституция инсон ҳуқуқларига содиқликни эълон қилиб, демократияга садоқатни намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб қабул қилинганлиги кўрсатилган.