Янгиликлар
Семинар-тренинглар: долзарб вазифалар ижроси 2021-06-10

Мамлакатимизда бу йилги Президент сайлови илк бор Сайлов кодекси ва умум эътироф этилган халқаро сайлов стандартларига риоя этилган ҳолда  ўтказилади. 

Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Оливье Шав билан учрашув 2021-06-08

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев билан Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Оливье Шавнинг учрашувчи бўлиб ўтди.

Семинар-тренинглар қизиқарли ўтмоқда 2021-06-08

Аввал хабар берилганидек, 7 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида  участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибларининг билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренингларнинг навбатдаги босқичи бошланди.

Семинар-тренингларнинг навбатдаги босқичи бошланди 2021-06-07

Жорий йил 7 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида  участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренингларнинг навбатдаги босқичи бошланди.

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ВА АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ДЕМОКРАТИЯНИНГ МУҲИМ ШАРТИ 2021-06-03

Истиқлол йилларида мамлакатимизда ўз моҳиятига кўра ноёб, турли даражадаги сайловлар хусусияти инобатга олинган сайлов тўғрисидаги бир қатор қонунлар қабул қилинди. Сайлов тўғрисидаги миллий қонун ҳужжатлари аксарият ривожланган демократик давлатларда бўлгани сингари сайловлардан сайловларгача бўлган даврларда тобора такомиллаштирилмоқда ва ривожлантирилмоқда.

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК: КЕНГ ҚАМРОВ ВА ҚАТЪИЙ ИЗЧИЛЛИК 2021-06-02

Жорий йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Бу барча даражадаги сайлов комиссияларининг зиммасига улкан масъулият юклайди.

МИЛЛИЙ САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ВА АМАЛИЁТИ: ХАЛҚАРО САЙЛОВ СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА 2021-06-02

Янги Ўзбекистон кенг кўламли ва дадил ислоҳотларни давом эттириш, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, илм-фанни ривожлантиришга қаратаётган юксак эътибори билан жаҳонга ўзини тобора кенг намоён қилмоқда.

Сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини ошириш: навбат кейинги босқичга 2021-05-28

Маълумки, сайлов жараёни кўп босқичли ташкилий тайёргарликни талаб қилади. Сайловларни қонунийлик, адолатлилик, холислик принциплари асосида ташкил этиш ва ўтказишда сайлов комиссиялари зиммасига катта масъулият юкланади.

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимида ишлаш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди 2021-05-28

Аввал хабар берилганидек, Марказий сайлов комиссияси тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда сайловчиларнинг яшаш жойи бўйича хатловни амалга ошириш учун ўн тўрт маъмурий ҳудуд ва барча туман (шаҳар)да штаблар ташкил этилди.

ЎЗБЕКИСТОН – ГЕРМАНИЯ: САЙЛОВЛАР СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА 2021-05-28

Германия Федерал Республикасининг сайловлар бўйича федерал вакили офиси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамда мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси ўртасида видеомулоқот ўтказилди.

СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР: ҚАТЪИЙ ИЗЧИЛЛИК ВА КЕНГ ҚАМРОВ 2021-05-26

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 17 май куни бошланган сайлов комиссиялари аъзолари ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчиларининг малака ва кўникмасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар Бухоро вилоятида ҳам изчил давом этмоқда.

Семинар-тренинглар давом этмоқда 2021-05-25

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 17 май куни бошланган сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар изчил давом этмоқда.

Президент сайлови: ҳар бир сайловчи – диққат-эътиборда 2021-05-25

25 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси билан Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон Карлар жамияти ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик бўйича келишувни имзолашга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Семинар-тренинглар: назария ва амалиёт бирлиги 2021-05-24

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 17 майдан ҳудудий тренерлар ва сайлов ташкилотчиларининг билими ва амалий кўникмасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар изчил ва тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари билан учрашув 2021-05-24

2021 йилни октябрь ойида мамлакатимизда ўтказиладиган Президент сайлови муносабати билан жорий йилнинг 24 май куни ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Президент сайловига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифига доир 2021-05-22

2021 йилнинг октябрь ойида юртимизда ўтказиладиган Президент сайлови муносабати билан жорий йилнинг 24-28 май кунлари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертларининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК: ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШИ 2021-05-22

Яқинда Ўзбекистонга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи ташриф буюрди. Ушбу ташриф давомида мамлакатимизда жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Президент сайловига тайёргарлик кўриш бўйича Бюронинг эҳтиёжларни баҳолаш миссияси юртимизга келиши маълум қилинди.

Марказий сайлов комиссияси Раиси Жиззахда ҳудудий семинар-тренинг тингловчилари ҳузурида сўзга чиқди 2021-05-21

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Марказий  сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомходжаев Тошкент ва Сирдаё  вилоятларида бўлиб, сайлов комиссиялари аъзоларининг малакаси ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида бутун мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган семинар-тренинглардаги машғулотлар жараёни билан танишди.

Семинар-тренинг тингловчилари ҳузурида 2021-05-20

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар давом этмоқда. 17 май куни ҳудудларда бошланган машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида олиб борилмоқда.