Янгиликлар
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифига доир 2021-05-22

2021 йилнинг октябрь ойида юртимизда ўтказиладиган Президент сайлови муносабати билан жорий йилнинг 24-28 май кунлари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертларининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК: ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШИ 2021-05-22

Яқинда Ўзбекистонга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи ташриф буюрди. Ушбу ташриф давомида мамлакатимизда жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Президент сайловига тайёргарлик кўриш бўйича Бюронинг эҳтиёжларни баҳолаш миссияси юртимизга келиши маълум қилинди.

Марказий сайлов комиссияси Раиси Жиззахда ҳудудий семинар-тренинг тингловчилари ҳузурида сўзга чиқди 2021-05-21

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Марказий  сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомходжаев Тошкент ва Сирдаё  вилоятларида бўлиб, сайлов комиссиялари аъзоларининг малакаси ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида бутун мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган семинар-тренинглардаги машғулотлар жараёни билан танишди.

Семинар-тренинг тингловчилари ҳузурида 2021-05-20

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар давом этмоқда. 17 май куни ҳудудларда бошланган машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида олиб борилмоқда.

Ҳудудий тренерлар ўқуви 2021-05-20

Самарқанд шаҳрида сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Сайловга тайёргарликнинг муҳим босқичи 2021-05-19

Ўзбекистон бўйлаб - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида  17 май куни бошланган ҳудудий тренерлар ва сайлов ташкилотчиларининг билими ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренинглар изчил ва тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Президент сайлови: тўғри маълумотни сохта ахборотдан қандай ажратиш мумкин? 2021-05-19

Сайловлар даврида оммавий ахборот воситаларининг фаоллиги, ҳаққонийлиги ва холислиги сайловларни умум эътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида очиқ-ошкора ўтказилишида муҳим аҳамият касб этади.

Сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишга қаратилган ўқувлар давом этмоқда 2021-05-18

Аввал хабар берилганидек, Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида республикамизнинг барча ҳудудларида жорий йил 17 майдан сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини ошириш қаратилган семинар-тренинглар бошланди.

Сайлов қонунчилиги ва амалиётини ўрганиш: улкан қизиқиш ва юксак самаралар 2021-05-17

Бутун мамлакатимиз бўйлаб - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида  17-29 май кунлари ўтказиш мўлжалланган ҳудудий тренерлар ва сайлов ташкилотчиларининг билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренингларнинг навбатдаги босқичи бошланди.

Сайлов қонунчилиги ва амалиётини ўрганиш кўлами тобора кенгаймоқда 2021-05-17

Бугун, 17 май куни Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ҳудудий тренерлар учун ўқув машғулотлари бошланди.

Молдова МСК раиси билан учрашув 2021-05-15

15 май куни Санкт-Петербургда МДҲ ПА Котибияти томонидан ташкил этилган “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси З. Низамходжаев Молдова Республикаси МСК Раиси Д. Чимил билан учрашди.

Марказий сайлов комиссияси Раисининг халқаро анжуман доирасидаги учрашувлари 2021-05-14

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган халқаро илмий-амалий анжуман доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди. Жумладан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг Бош котиби Дмитрий Кобицкий билан ана шундай учрашув бўлиб ўтди.

МДҲ мамлакатларида сайлов жараёнлари механизмларини такомиллаштириш масалалари - халқаро конференциянинг диққат марказида 2021-05-13

Ўзбекистон делегациясининг “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциядаги иштироки доирасида 13 май куни анжуманнинг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган ушбу форумда сайловларни халқаро кузатиш принциплари ва стандартлари, янги ахборот технологияларини жорий этиш, ижтимоий тармоқлар ва месенджерларнинг сайлов кампанияси давридаги ўрнига доир масалалар муҳокама қилинди. 

Пандемиядан сўнг демократияни янада мустаҳкамлаш: МСК вакиллари Сеул Халқаро форумида қатнашди 2021-05-13

13 май куни Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси томонидан “Пандемиядан сўнг демократияни янада мустаҳкамлаш” шиори остида Сеул Халқаро форуми ўтказилди. Онлайн шаклида ўтган анжуманда Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясига (А-WEB) аъзо мамлакатларнинг сайлов органлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг халқаро форумида иштирок этмоқда 2021-05-13

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси иштирокчи-давлатларининг Демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институтининг 15 йиллиги муносабати билан ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этмоқда.

БМТ Тараққиёт дастури Мувофиқлаштирувчи кенгаши иштирокидаги учрашув 2021-05-07

7 май куни Марказий сайлов комиссиясининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамкорликдаги Ўзбекистон Республикасида сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш лойиҳасининг бошқарув қўмитасининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Республика тренерлари ҳамда масъул шахслар учун ташкил этилган семинар-тренинглар якунланди 2021-05-06

28 апрель - 6 май кунлари Давлат бошқаруви академиясида сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар ва сайлов жараёни бошқа ташкилотчиларининг малакасини оширишда масъул бўлган республика тренерлари ҳамда масъул шахслар учун семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

АКТ: САЙЛОВЧИЛАР УЧУН ЯНГИ ҚУЛАЙЛИКЛАР 2021-05-04

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бошлиғи Шерзод АЛИМОВдан Сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизими ҳамда Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди