Янгиликлар
Ўзбекистон делегацияси аъзолари МДҲ ПА Кенгаши Бош котиби билан учрашдилар 2021-04-10

Жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Кучкаров ва МСК аъзоси С.Курбанкуловлар Қирғиз Республикасига ташрифи доирасида МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши Бош котиби Д.Кобицкий билан учрашдилар. 

Ҳиндистоннинг бешта ҳудудида қонунчилик ассамблеясига сайловлар бўлиб ўтди 2021-04-07

Шу йилнинг 5-6 апрель кунлари Ҳиндистоннинг Ассам, Керала, Тамил Наду, Ғарбий Бенгалия ва Падучерри штатлари қонунчилик ассамблеясига сайловлар бўлиб ўтди.  

Болгария Миллий Мажлисига сайловлар бўлиб ўтди 2021-04-05

Жорий йилнинг 4 апрель куни Болгария Миллий Мажлисига (парламентига) сайловлар бўлиб ўтди.

Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгариш ва қўшимчаларга доир давра суҳбати 2021-03-29

29 март куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан “Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгариш ва қўшимчаларга доир давра суҳбати” бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, ОАВ вакиллари ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари  иштирок этди.

СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИ САЙЛОВ КАМПАНИЯСИ ДАВРИДА МОЛИЯЛАШТИРИШ: МУҲИМ ЯНГИЛИКЛАР 2021-03-20

Сайлов даврида сайлов кампанияси ва сиёсий партияларни молиялаштириш мамлакатнинг демократик ислоҳотларни янги босқичига олиб чиқишида муҳим аҳамият касб этади.

Литва Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Лаура Матйошайтите билан учрашув 2021-03-17

2021 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев ҳамда Литва Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Лаура Матйошайтите ўртасида видеомулоқот тарзидаги учрашуви ўтказилди.

Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси иштирокида учрашув бўлиб ўтди 2021-03-12

2021 йил 12 март куни МСК раиси З.Низамходжаевнинг Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Кристине Берзиня билан билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан учрашув бўлиб ўтди 2021-03-12

2021 йил 11 март куни МСК раиси З.Низамходжаевнинг БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан билан он-лайн учрашуви бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган Манзура Салимовага кўкрак нишони ва гувоҳнома топширилди 2021-03-10

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 февраль куни Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтган эди.

АҚШ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ 2021-03-05

Жорий йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев билан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Розенблюмнинг учрашуви бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа орқали ташкил этилган тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда ЮСАИДнинг Демократия ва бошқарув масалалари бўйича офиси директори Дана Биган иштирок этди.

САЙЛОВЧИЛАР РЎЙХАТИ - САЙЛОВ НИНГ МУҲИМ ҲУЖЖАТИ 2-қисм 2021-03-03

Республикамизда сайловчиларни рўйхатини тузишда қуйидаги муҳим шартлар бажарилиши зарур: сайловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши , сайловчи сайлов кунигача ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган бўлиши, сайловчи ушбу сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган бўлиши керак.

САЙЛОВЧИЛАР РЎЙХАТИ - САЙЛОВ НИНГ МУҲИМ ҲУЖЖАТИ 2021-03-03

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига асосан 18 ёшга тўлган фуқаро давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ҳуқуқига  эга бўлади.

ЯНГИ САЙЛОВЛАР: ҚОНУНЧИЛИКДАГИ МУҲИМ ЎЗГАРИШ 2021-03-03

Давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда, халқимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, жамоатчилик назоратини таъминлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутади.

Сайлов кодексида нималар ўзгарди? 2021-03-02

ҲАЁТ янги мақсадлардан, янгиланишлардан, ўзгаришлардан, ривожланиш­лардан иборат. Сиёсий ва ижтимоий қарашлар ҳар қандай мамлакат қарор ва қонунларининг янгиланиши ва такомиллашувини тақозо этади.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси 2021-03-01

1 март куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. МСК раҳбарияти ва аъзолари, масъул ходимлар иштирок этган мажлис кун тартибидан Наманган ҳамда Фарғона вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини рўйхатга олиш масаласи ўрин олди.

Хайрулло Бозоров ва Манзура Салимова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайландилар 2021-02-27

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Пандемия даврида саломатликни мустаҳкамлаш ва мия фаолиятини яхшилаш усуллари 2021-02-27

Соғлиқни сақлашда жисмоний фаоллик жуда муҳим. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, жисмоний фаоллик саратон касалликларининг  айрим турлари, шунингдек қон-томир, юрак, диабед каби касалликларга учраш эҳтимолини камайтиради. Шу билан бирга, етарли даражадаги ҳаракатчанлик нафас олиш ва тана мушаклари саломатлигига олиб келади. Бундан ташқари спорт инсон мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Шавкатжон Абдураззақов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди 2021-02-26

Жорий йилнинг 26 февраль куни  Наманган шаҳрида  халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.