Янгиликлар
Сайлов қонунчилиги ва амалиёти: ТАКОМИЛДА ҲИКМАТ КЎП 2021-02-25

Юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг энг муҳим афзалликларидан бир шундаки, нафақат қўлга киритилаётган ютуқлар, балки мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳам баралла айтилиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинмоқда.

Рўйхатдан ўтиш имкониятларини кенгайтириш 2021-02-25

2021 йил 24 февралда Халқаро парламент тадқиқотлари маркази (ICPS) томонидан «Рўйхатдан ўтиш имкониятларини кенгайтириш» мавзуида виртуал давра суҳбати ўтказилди. Zoom платформасида ташкил этилган тадбирда халқаро ташкилотлар ва дунёнинг турли мамлакатлари, шу жумладан Ўзбекистон сайлов органлари вакилларидан иборат 200 га яқин иштирокчилар қатнашди.

Миллий сайлов қонунчилигининг сифат жиҳатидан янги босқичи 2021-02-25

2021 йил 8 февралда қабул қилинган “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун фуқароларимиз сайлов ҳуқуқларининг кафолатини янада мустаҳкамлаш, шунингдек миллий сайлов қонунчилигини халқаро сайлов стандартларига янада яқинлаштириш, илғор хорижий давлатлар сайлов амалиётига уйғунлаштириш, ўтган сайловларда кузатилган айрим камчиликларни бартараф этиш, мамлакатимизнинг сиёсий нуфузини янада юксалтириш ҳамда халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини янада яхшилашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари раҳбарларига сайлов қонунчилигидаги янгиликлар бўйича семинар ўтказилди 2021-02-23

2021 йил 23 февралда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимлари учун 2021 йил 8 февралда қабул қилинган “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган видеоконференцалоқа шаклида семинар ўтказилди.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши 2021-02-23

2021 йил 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги онлайн шаклдаги мажлиси бўлиб ўтди.  МСК раҳбарияти ва аъзолари, масъул ходимлар иштирок этган мажлис кун тартибидан Наманган ҳамда Фарғона вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисини чақириш масаласи ўрин олди.

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ВА АМАЛИЁТИ: САЙЛОВ ҲУҚУҚИНИНГ ЯНГИ КАФОЛАТЛАРИ 2021-02-16

“Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” эзгу ғояси атрофида бирлашиб, юксак мақсад – демократик ва эркин янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида собитқадамлик билан амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни халқимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.

Буюк шоир ва мутафаккирга юксак эҳтиром 2021-02-09

9 февраль - ҳазрат Алишер Навоийнинг туғилган куни. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил  19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига биноан ушбу табаррук сана мамлакатимизда ҳар қачонгидан кенг ва танатанали нишонланмоқда.

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида ташкилий масалалар кўрилди 2021-02-05

5 февраль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия аъзолари ҳамда ходимлари иштирок этган мажлис кун тартибидан ташкилий масалалар ўрин олди.

Бутунжаҳон сайловлар куни 2021-02-04

Бугун дунёда  Бутунжаҳон сайловлар куни нишонланмоқда.

Ботир Зарипов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди 2021-02-04

Марказий сайлов комиссиясининг “Бухоро вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 4 февраль куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Бухоро вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида 2021-02-03

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. 

Сенат қўмитасида сайловга оид қонун кўриб чиқилди 2021-02-03

3 февраль куни Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлиси олдидан видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган мажлисида Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Халқаро ҳамкорлик масалаларига бағишланди 2021-01-29

29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов Халқаро сайлов тизимлари фондининг Европа ва Евроосиё бўйича бошқарув дастурлари бош менежери Энтони Бойер билан онлайн музокаралар олиб борди.

Махмуд Шухратович Истамов Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланди 2021-01-20

Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Махмуд Шухратович Истамов Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланди

Улуғвор вазифалар ижросига бағишланди 2021-01-15

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасида белгилаб берилган улуғвор вазифаларни чуқур ўрганишга ва ҳаётга татбиқ этишга бағишланган тадбирлар давом этаётир.

МАРДЛИК ВА МАТОНАТ МЕЗОНЛАРИ 2021-01-14

Агар бир иморатни қисмларга ажратиб қарайдиган бўлсак, унинг пойдевори бетондан, синчи ёғочдан, девори пишиқ ғиштдан, томи таомилга кўра ёпилган бўлса – бинонинг мустаҳкам эканига имон келтирамиз. Чунки мезонлар худди мана шундай хулоса беришимизга асос бўлади. Мабодо мана шу қиёсимизни инсоннинг мардлик ва матонат сингари фазилатларига нисбатан қўлласак-чи! Бунда бу хислатларнинг метин каби мустаҳкамлигини қайси ўлчовларга асосланиб хулоса қилишимиз мумкин?

Қирғиз Республикаси сайловлари ва референдумлари бўйича дастлабки натижалар 2021-01-11

Қирғиз Республикаси сайловлари ва референдумлари бўйича Марказий комиссияси сайлов куни соат 21.00да овоз беришдаги қуидаги дастлабки натижаларни эълон қилди.

ШҲТ кузатувчилар Миссиясининг Қирғиз Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловлари ва референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга оид Баёноти 2021-01-11

Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссиясининг таклифига биноан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилар Миссияси 2021 йил 10-январда бўлиб ўтган Қирғиз Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловлари ва Қирғиз Республикаси бошқарув шаклини аниқлаш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатди.