Янгиликлар
ШҲТ кузатувчилар Миссиясининг Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кузатиш натижалари бўйича Баёноти 2021-01-11

2021 йил 7-январдан 10-январгача Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилар Миссияси (ШҲТ) Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг (ТИВ) таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш бўйича ўзининг эллик бешинчи юбилей миссияси фаолиятини муваффақиятли якунлади.

Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг сайловлари бўлиб ўтмоқда 2021-01-10

Бугун 10 январь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг навбатдаги сайловлари бўлиб ўтмоқда. Қозоғистон Халқ Ассамблеяси томонидан сайланадиган Парламент депутатларининг навбатдаги сайловлари эса 11 январь куни ўтказиш белгиланган.

Қирғизистонда бир вақтнинг ўзида муддатидан илгари Президент сайловлари ҳамда Референдум бошланди. 2021-01-10

Бугун, 10 январь куни Қирғизистон Республикасида муддатидан илгари Президент сайловлари ҳамда Қирғизистон Республикасида давлат бошқаруви шаклини белгилаш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Қирғиз Республикасидаги сайлов участкаларида яратилган шароитлар билан танишишди 2021-01-09

Илгари хабар берганимиздек, Қирғиз Республикасида навбатдан ташқари президент сайловлари ва Қирғизистоннинг бошқарув шаклини аниқлаш учун референдумларни кузатиш учун юборилагн Ўзбекистон делегацияси вакиллари бугун сайлов участкаларида яратилган шароитлар ва овоз бериш жараёнларига тайёргарлик ишлари билан танишишди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Қирғиз Республикасидаги сайловларни кузатиб боришади 2021-01-09

Хабарингиз бор, 2021 йил 10 январь куни Қирғиз Республикасида навбатдан ташқари президент сайловлари ва Қирғизистоннинг бошқарув шаклини аниқлаш учун референдум бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам халқаро кузатувчи сифатида Қирғизистонда бўлиб туришибди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси бошчилигидаги делегасия Қозоғистонда бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиб бормоқда. 2021-01-09

Аввал маълум қилганимиздек, шу йилнинг 10 январь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг навбатдаги сайловлари бўлиб ўтади. 

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси 2021-01-06

6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

Қирғиз Республикасида бўлиб ўтадиган сайловларни Ўзбекистон вакиллари кузатиб боради 2021-01-06

2021 йил 10 январь куни Қирғиз Республикасида навбатдан ташқари президент сайловлари ва Қирғизистоннинг бошқарув шаклини аниқлаш учун референдум бўлиб ўтади.

Қозоғистонда бўлиб ўтадиган сайловларни Ўзбекистон вакиллари кузатиб боради 2021-01-06

2021 йил 10 январь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг навбатдаги сайловлари бўлиб ўтади. Қозоғистон Халқ Ассамблеяси томонидан сайланадиган Парламент депутатларининг навбатдаги сайловлари эса 11 январь куни ўтказиш белгиланган.

Марказий сайлов комиссияси йиғилиши 2020-12-30

30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов барчани кириб келаётган Янги, 2021 йил байрами билан самимий табриклар экан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномаси ҳам, ҳамиша бўлгани каби, халқимиз томонидан катта қизиқиш ва хайрихоҳлик билан кутиб олинганини алоҳида таъкидлади.

Президент: Қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз 2020-12-29

2021 йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида яна бир катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади.

Табриклаймиз! 2020-12-28

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашига бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар бўлиб ўтмоқда 2020-12-27

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашига  бўшаб қолган 5 та округда  бўшаб қолган ўринлар учун овоз бериш  жараёнлари давом этмоқда.

Асабийлашганда тинчлантирадиган усуллар ҳақида 2020-12-26

Кундалик турмушимизда турли ҳолатлар бизни ўраб туради. Баъзан асабийлик, чарчоқ ва ортиқча диққат кишини ҳолдан тойдириши мумкин. Бунинг сурункали давом этиши эса турли касалликларга олиб келишини ҳаммамиз яхши биламиз. Шундай пайтларда қуйидаги усуллардан фойдалансангиз енгил тортасиз.  

Бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик ишлари билан танишилди 2020-12-25

Ўзбекистонда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳрида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтади 2020-12-24

Ўзбекистон Республикаси сайлов Кодексининг 20-93-моддаларига мувофиқ Тошкент шаҳар Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни Тошкент шаҳар сайлов комиссияси ўтказади. Мазкур сайловлар пандемия даври шароитида бўлишини инобатга олган ҳолда, Марказий сайлов комиссияси томонидан 2020 йил 26 августда қабул қилинган “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” билан тартибга солинади.

Ахборот хизматлари фаолияти нима учун муҳим? 2020-12-23

Мамлакатимизда мавжуд Ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ОАВ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон  Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот хизмати билан яқиндан таништириш мақсадида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Сиёсий молиялаштириш қоидалари муҳокамаси 2020-12-23

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси, БМТнинг Тараққиёт дастури, билан ҳамкорликда ZOOM платформаси орқали навбатдаги онлайн мухокамалар ташкил этилди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов, Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари Худоёр Маматов, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Адҳам Ибодуллаев, БМТ Тараққиёт дастурининг сиёсий партияларни молиялаштириш бўйича маслаҳатчиси Барбара Стоунстрит ва БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси координатори Георгий Бараташвили, сиёсий партиялар, адлия вазирлиги, ҳисоб палатаси ҳамда ташкилот вакиллари иштирок этди.