Янгиликлар
Кўзи ожиз сайловчилар учун яширин овоз бериш кабиналарида аудио қурилма ўрнатиш таклиф этилмоқда 2020-11-05

2019 йилнин декабрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида сайловчилар рўйхатига жами 630 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахс, шу жумладан, 61 мингга яқини кўзи ожиз фуқаро киритилди. Шу нуқтаи назардан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайловда қатнашиш ҳуқуқини рўёбга чиқарадиган инклюзив сайловларни ўтказиш масаласи долзарб вазифага айланди

Сайловларда бепул эфир вақти доирасида аёллар учун алоҳида квота жорий этилиши мумкин 2020-11-05

Сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатишда аёлларнинг сони номзодлар умумий сонининг камида 30 фоизини ташкил этиши керак.

“Сайлов – 2019: ютуқлар, муаммолар, таклифлар” номли рисола нашрдан чиқарилмоқда 2020-11-03

Аввал хабар берганимиздек, Марказий сайлов комиссияси томонидан “Сайлов – 2019: ютуқлар, муаммолар, таклифлар”  номли рисола ишлаб чиқилди. Мазкур рисола жорий йилнинг 28 октябрь  куни Марказий сайлов комиссиясининг онлайн тарзида бўлиб ўтган мажлисида кўриб чиқилди ҳамда нашрга берилди.

AҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда 2020-11-03

Бугун 2020 йилнинг 3 ноябрь куни AҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. “Оқ уй” учун асосий курашлар икки йирик сиёсий партияларнинг вакиллари – республикачилар партиясидан бўлган амалдаги президент Доналд Трамп ҳамда демократлар партияси номзоди Жо Байден ўртасида бўлмоқда.

Грузиянинг янги парламентига сайловлар бўлиб ўтди 2020-11-03

2020 йилнинг 31 октябрь куни Грузиянинг янги парламентига сайловлар бўлиб ўтди. Грузияда биринчи марта сайловлар янги аралаш тизим асосида ўтказилди, унга кўра 120 та депутат пропорционал, 30 нафари эса мажоритар тизимга кўра сайланади. Сайловларда 48 та партия ва иккита блок иштирок этди, бундан ташқари бир мандатли сайлов округларида 11 та ташаббускор гуруҳ томонидан номзодлар кўрсатилган.

Грузияда бўлиб ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди 2020-11-01

Грузия Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 31 октябрь куни мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловлари бўйича дастлабки натижаларни эълон қилди.

Танзанияда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтди 2020-11-01

Африканинг Танзания давлатида 28 октябрда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтди. Сайловчилар президент лавозимига 15 номзоддан бирини танлашлари керак эди. Сайловларда амалдаги президент Жон Магуфули ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Молдовада президентлик сайловларини кузатиб бормоқда 2020-11-01

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Молдовада президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда 2020-10-31

Грузияда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Бу сафар сайлов тизими ўзгарди. 120 нафар депутат пропорционал, 30 нафари эса можаритар овоз бериш усулида сайланади. 2016 йилги сайловларда 77 депутат пропорционал, 73 таси можаритар овоз бериш усулида сайланган эди.

Соғлом жамоа соғлом корпоратив муҳитни ҳосил қилади 2020-10-31

Спорт ходимларни яхши ишлашга ундайди. Айниқса жамоа бўлиб спорт билан шуғулланиш соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади ҳамда ходимларнинг аҳволи ва кайфиятига ўз таъсирини ўтказади.

Дунёнинг бир қатор Сайлов органлари вакиллари Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясининг онлайн ўқув курсларида иштирок этдилар 2020-10-29

2020 йилнинг  20 октябрдан 28 октябргача Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясининг (А-WEB) сайлов бошқаруви салоҳиятини ошириш дастури асосида "Ижтимоий тармоқлар ва сайловларни бошқариш органлари" мавзусида  онлайн ўқув курслар  ташкил этилди.

Марказий сайлов комиссияси 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтган сайловлар ҳақидаги якуний ва таҳлилий Ахборотни эълон қилди 2020-10-28

Мамлакатимиз тарихида илк бор парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча жараёнлар қонунчиликда белгиланган муддатларда, эркин ва очиқ, сайлов соҳасидаги миллий қонунчиликка, хусусан 2019 йилда қабул қилинган Янги Сайлов Кодексига мувофиқ тарзда ўтказилди.

Сеулда сайлов бўйича Халқаро форум ўтказилди 2020-10-28

Шу йил 27 октябрь куни Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси томонидан сайлов мавзусига бағишланган онлайн  халқаро форум ўтказилди. Форум “Пандемияни енгиб, демократия сари” деб номланган бўлиб, у иккита сессияда амалга оширилди. Ушбу сессияларда сайлов соҳаси бўйича таниқли халқаро экспертлар ўз маъруза билан чиқиш қилдилар.

Миллий сайлов тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш кўлами тобора кенгаймоқда 2020-10-27

Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ташкилотлар ва идоралараро ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Поп тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар бўлиб ўтмоқда 2020-10-25

Халқ депутатлари Поп тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўйича овоз бериш жараёни юзасидан мониторинг қилиб борилди.

Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар бўлиб ўтмоқда 2020-10-25

Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўйича овоз бериш жараёни юзасидан мониторинг қилиб борилди.

Ўзбекистон – БМТ: Тинчлик ва барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик 2020-10-24

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ер юзида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган энг нуфузли халқаро тузилмадир. БМТ аъзоси бўлган ҳар бир давлат халқаро муносабатларнинг асосий тамойиллари акс этган, халқаро шартномалардан иборат БМТ Низомидаги мажбуриятларга риоя қилади.

2020 йил 31 октябрь куни Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтади 2020-10-22

31 октябрь куни Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Уларда 48 та партия ва иккита блок иштирок этади. Сайловларда Грузия фуқаролари 150 нафар депутатни сайлайди.

2021 йил январида Козоғистонда парламент сайловлари бўлиб ўтиши белгиланди 2020-10-22

Қозоғистон Президенти Касым-Жомарт Токаев республика парламентининг қуйи палатаси - Мажлисга навбатдаги сайловларни 2021 йил 10 январда ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.