Халқаро ҳамкорлик
Марказий сайлов комиссияси Раисининг халқаро анжуман доирасидаги учрашувлари 2021-05-14

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган халқаро илмий-амалий анжуман доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди. Жумладан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг Бош котиби Дмитрий Кобицкий билан ана шундай учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг халқаро форумида иштирок этмоқда 2021-05-13

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси иштирокчи-давлатларининг Демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институтининг 15 йиллиги муносабати билан ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этмоқда.

Пандемиядан сўнг демократияни янада мустаҳкамлаш: МСК вакиллари Сеул Халқаро форумида қатнашди 2021-05-13

13 май куни Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси томонидан “Пандемиядан сўнг демократияни янада мустаҳкамлаш” шиори остида Сеул Халқаро форуми ўтказилди. Онлайн шаклида ўтган анжуманда Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясига (А-WEB) аъзо мамлакатларнинг сайлов органлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари ҳам иштирок этди.

МДҲ мамлакатларида сайлов жараёнлари механизмларини такомиллаштириш масалалари - халқаро конференциянинг диққат марказида 2021-05-13

Ўзбекистон делегациясининг “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциядаги иштироки доирасида 13 май куни анжуманнинг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган ушбу форумда сайловларни халқаро кузатиш принциплари ва стандартлари, янги ахборот технологияларини жорий этиш, ижтимоий тармоқлар ва месенджерларнинг сайлов кампанияси давридаги ўрнига доир масалалар муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон делегацияси МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг халқаро форумида иштирок этади 2021-05-11

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси иштирокчи-давлатларининг демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институтининг 15 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

БМТ Тараққиёт дастури Мувофиқлаштирувчи кенгаши иштирокидаги учрашув 2021-05-07

7 май куни Марказий сайлов комиссиясининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамкорликдаги Ўзбекистон Республикасида сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш лойиҳасининг бошқарув қўмитасининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Молдова МСК раиси билан учрашув 2021-05-05

15 май куни Санкт-Петербургда МДҲ ПА Котибияти томонидан ташкил этилган “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси З. Низамходжаев Молдова Республикаси МСК Раиси Д. Чимил билан учрашди.

Марказий сайлов комиссиясидаги учрашув 2021-04-28

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Пандемия шароитида сайловларни ўтказиш масаласи муҳокама қилинди 2021-04-21

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  ҳамда “VoteWatch Europe” аналитик маркази вакиллари иштирокида “COVID-19 шароитида сайловлар. Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Қирғиз Республикаси МСК раиси ўринбосари билан учрашдилар 2021-04-13

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари ва Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Қирғиз Республикасининг Маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайлови ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда 2021-04-11

2021 йил 11 апрель куни Қирғиз Республикасининг 448 та Маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайлови ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.

Ҳиндистоннинг бешта ҳудудида қонунчилик ассамблеясига сайловлар бўлиб ўтди 2021-04-07

Шу йилнинг 5-6 апрель кунлари Ҳиндистоннинг Ассам, Керала, Тамил Наду, Ғарбий Бенгалия ва Падучерри штатлари қонунчилик ассамблеясига сайловлар бўлиб ўтди.  

Болгария Миллий Мажлисига сайловлар бўлиб ўтди 2021-04-05

Жорий йилнинг 4 апрель куни Болгария Миллий Мажлисига (парламентига) сайловлар бўлиб ўтди. Сайлов участкалари ўз фаолиятини маҳаллий вақт билан соат 07: 00да бошлаб, 20:00 гача давом эттирди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари МДҲ ПА Кенгаши Бош котиби билан учрашдилар 2021-04-04

Жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Кучкаров ва МСК аъзоси С.Курбанкуловлар Қирғиз Республикасига ташрифи доирасида МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши Бош котиби Д.Кобицкий билан учрашдилар. 

Литва Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Лаура Матйошайтите билан учрашув 2021-03-17

2021 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев ҳамда Литва Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Лаура Матйошайтите ўртасида видеомулоқот тарзидаги учрашув бўлиб ўтди.

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан учрашув бўлиб ўтди 2021-03-12

2021 йил 11 март куни МСК раиси З.Низамходжаевнинг БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси иштирокида учрашув бўлиб ўтди 2021-03-12

2021 йил 12 март куни МСК раиси З.Низамходжаевнинг Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Кристине Берзиня билан билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

АҚШ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ 2021-03-05

Жорий йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев билан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Розенблюмнинг учрашуви бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа орқали ташкил этилган тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда ЮСАИДнинг Демократия ва бошқарув масалалари бўйича офиси директори Дана Биган иштирок этди.

Қирғиз Республикаси сайловлари ва референдумлари бўйича дастлабки натижалар 2021-01-11

Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссияси сайлов куни соат 21.00да овоз беришдаги қуидаги дастлабки натижаларни эълон қилди.

ШҲТ кузатувчилар Миссиясининг Қирғиз Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловлари ва референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга оид Баёноти 2021-01-11

Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссиясининг таклифига биноан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилар Миссияси 2021 йил 10-январда бўлиб ўтган Қирғиз Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловлари ва Қирғиз Республикаси бошқарув шаклини аниқлаш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатди.