Янгиликлар
Пандемия шароитида сайловларни ўтказиш масаласи муҳокама қилинди 2021-04-21

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда “VoteWatch Europe” аналитик маркази вакиллари иштирокида “COVID-19 шароитида сайловлар. Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар ахборот хизматлари ходимлари учун семинар бошланди 2021-04-20

Жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг оммавий ахборот воситалари орқали ёритишни сифатли, тезкор, бугунги кун талабларидан келиб чиқиб ташкил этишда Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар ахборот хизматларининг ўрни катта.

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ ДЕМОКРАТИК ҒОЯЛАРНИНГ АМАЛДАГИ ЯНА БИР ИФОДАСИ БЎЛАДИ 2021-04-20

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Зайниддин НИЗОМХЎЖАЕВ билан “Янги Ўзбекистон” – “Правда Востока” газеталари бош муҳаррири Салим ДОНИЁРОВ суҳбати.

ЎЗБEКИСТОН АЁЛЛАРИНИНГ СИЁСИЙ ҲАЁТДАГИ ВА САЙЛОВ ЖАРАЁНЛАРИДАГИ ИШТИРОКИ КЕНГАЙМОҚДА 2021-04-17

Жамият тараққиётини демократлаштириш жараёнини аёлларнинг сиёсий ҳаётда фаол иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўзбекистонда қонунчилик ва давлат сиёсати даражасида аёллар ҳуқуқларини, шу жумладан сиёсий ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш механизмлари яратилди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖЛИСИ ҲАҚИДА 2021-04-14

2021 йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.  Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев олиб борди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Қирғиз Республикаси МСК раиси ўринбосари билан учрашдилар 2021-04-13

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари ва Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Сайлов қонунчилиги ва амалиёти: сайлов ҳуқуқининг янги кафолатлари 2021-04-13

2021 йил 13 апрель куни Тошкент давлат шарқшунослик университетида Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан “Сайлов қонунчилиги ва амалиёти: сайлов ҳуқуқининг янги кафолатлари” мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, университетнинг ўқитувчи ва талабалари, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари МДҲ ПА Кенгаши Бош котиби билан учрашдилар 2021-04-10

Жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Кучкаров ва МСК аъзоси С.Курбанкуловлар Қирғиз Республикасига ташрифи доирасида МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши Бош котиби Д.Кобицкий билан учрашдилар. 

Ҳиндистоннинг бешта ҳудудида қонунчилик ассамблеясига сайловлар бўлиб ўтди 2021-04-07

Шу йилнинг 5-6 апрель кунлари Ҳиндистоннинг Ассам, Керала, Тамил Наду, Ғарбий Бенгалия ва Падучерри штатлари қонунчилик ассамблеясига сайловлар бўлиб ўтди.  

Болгария Миллий Мажлисига сайловлар бўлиб ўтди 2021-04-05

Жорий йилнинг 4 апрель куни Болгария Миллий Мажлисига (парламентига) сайловлар бўлиб ўтди.

Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгариш ва қўшимчаларга доир давра суҳбати 2021-03-29

29 март куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан “Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгариш ва қўшимчаларга доир давра суҳбати” бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, ОАВ вакиллари ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари  иштирок этди.

СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИ САЙЛОВ КАМПАНИЯСИ ДАВРИДА МОЛИЯЛАШТИРИШ: МУҲИМ ЯНГИЛИКЛАР 2021-03-20

Сайлов даврида сайлов кампанияси ва сиёсий партияларни молиялаштириш мамлакатнинг демократик ислоҳотларни янги босқичига олиб чиқишида муҳим аҳамият касб этади.

Литва Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Лаура Матйошайтите билан учрашув 2021-03-17

2021 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев ҳамда Литва Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Лаура Матйошайтите ўртасида видеомулоқот тарзидаги учрашуви ўтказилди.

Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси иштирокида учрашув бўлиб ўтди 2021-03-12

2021 йил 12 март куни МСК раиси З.Низамходжаевнинг Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Кристине Берзиня билан билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан учрашув бўлиб ўтди 2021-03-12

2021 йил 11 март куни МСК раиси З.Низамходжаевнинг БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан билан он-лайн учрашуви бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган Манзура Салимовага кўкрак нишони ва гувоҳнома топширилди 2021-03-10

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 февраль куни Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтган эди.

АҚШ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ 2021-03-05

Жорий йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев билан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Розенблюмнинг учрашуви бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа орқали ташкил этилган тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда ЮСАИДнинг Демократия ва бошқарув масалалари бўйича офиси директори Дана Биган иштирок этди.