Янгиликлар
Фарғона вилоятида ҳам  сайловлар ўтказилмоқда 2020-10-11

Жорий йилнинг 11 октябрь  куни Фарғона вилоятида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида бўшаб қолган ўринлар учун сайловлар  ўтказилмоқда.

Андижон вилоятида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бошланди 2020-10-11

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Андижон вилоятида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бошланди.

Тожикистондаги сайловларни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси бошчилигидаги делегация ҳам кузатиб бормоқда 2020-10-10

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 11 октябрда Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.  Сайловларда 150 дан зиёз халқаро кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда.

Олий Мажлис Сенати аъзолари сайланди 2020-10-09

Марказий сайлов комиссиясининг “Қорақалпоғистон Республикасида бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида”ги  қарорига мувофиқ  2020 йил 9 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси  бўлиб ўтди.

Андижон вилоятида ҳам бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтади 2020-10-08

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарорига асосан Андижон вилоятида ҳам Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтади. Шу муносабат билан мазкур сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида вилоятда кизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарёда бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан семинар ташкил этилди 2020-10-08

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қароридан келиб чиққан ҳолда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган онлайн семинар ўтказилди.

Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтади 2020-10-08

2020 йил 11 октябрда Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Тожикистон сайлов қонунчилигига кўра, Президент яширин овоз бериш йўли билан 7 йилга сайланади. Сайловчилар рўйхатига киритилганларнинг 50 фоиздан ортиғи овоз бериш жараёнларида иштирок этса, сайлов натижалари ҳақиқий деб топилади.

Қирғизистон ва Ўзбекистон МСК раислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди 2020-10-05

2020 йил 3 октябрь куни Қирғизистон Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссиясининг раиси Н. Шайлдабекова  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси М. Абдусаломов шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Х.Мирзахидов билан учрашди.

МДҲ кузатувчилари миссияси - Ўшда 2020-10-04

Беш йилда бир ташкил этиладиган сиёсий жараёнда 120 депутатлик ўрнига бу гал 16 та партия курашмоқда. Сайловда МДҲ мамлакатлари миссияси таркибида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан 28 нафар кузатувчи иштирок этди. Шу жумладан, Андижон вилоятидан 8 нафар кузатувчи Ўш вилоятидаги сайлов участкаларида бўлишди.

Самарқанд вилоятида депутатлик сайловлари бўлиб ўтмоқда 2020-10-04

Жорий йилнинг 4 октябрь куни -  Самарқанд вилоятида COVID-19 пандемияси даврида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар ўтказилмоқда.

Хонқаликлар ҳам депутатлик сайловларида иштирок этишмоқда 2020-10-04

2020 йил 4 октябрь куни Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган сайлов жараёнлари давом этмоқда 2020-10-04

Бугун, 4 октябр куни соат 8:00 дан Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган “4-Амир Темир”, “20-Янгиобод”, “22-Янгиер”, “30-Абдухолиқ Ғиждувоний” сайлов округларида сайлов жараёнлари бошланди.

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти ва туман Кенгашларига бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар ўтказилмоқда 2020-10-04

19-Ҳақиқат сайлов округи ҳудудида жами 9 та сайлов участкалари мавжуд бўлиб, 9031 нафар сайловчилар рўйхатга олинган. Сайловни адолатли ва шаффоф, шунингдек, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилмоқда.

Қашқадарёда бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтмоқда 2020-10-04

Хабар қилинганидек, бугун - 4 октябрь (якшанба) куни сайлов округларида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлик ўринларига овоз бериш жараёнлари ўтказилмоқда.

Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда 2020-10-04

2020 йил 4 октябрь куни Қирғизистон Республикаси Жоғорку Кенеши депутатлари сайловлари бошланди.

Жўқорғи Кенгесга Раис сайланди 2020-10-02

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессияси бошланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Ўзбекистонда яшаб турган Қирғизистон фуқаролари Қирғизистон парламенти сайловларида иштирок этишлари мумкин 2020-09-30

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мамлакатимизда доимий ёки вақтинча яшаб турган Қирғизистон Республикаси фуқаролари овоз бериши учун участка сайлов комиссияси (УСК) ташкил этилган.

Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўлламоқда 2020-09-30

Халқаро конгресс марказида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.