Таркиб

Aхмедова Ферузахон Солижоновна

Комиссия аъзоси

1957 йилда туғилган, олий маълумотли - Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги - математика ўқитувчиси. 2018 йил 2 мартдан Андижон давлат тиббиёт институти академик лицейи директори лавозимида ишлаб келмоқда.
2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


Бабаназарова Мариника

Комиссия аъзоси

1955 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университети, Тошкент театр-рассомчилик институтини тамомлаган. Мутахассислиги филолог, санъатшунос. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


Базаров Орифжан Шадиевич

Комиссия аъзоси

1963 йилда туғилган, олий маълумотли - Қарши давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги - умумтехника фанлари ва физика ўқитувчиси. Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 2020 йил 14 февралдан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори лавозимида ишлаб келмоқда. 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.


Джураев Шуҳрат Низамович

Комиссия аъзоси

1958 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент политехника институтини тамомлаган, мутахассислиги - муҳандис-механик. 2004-2007 йиллар Навоий вилояти сайлов комиссияси раиси, 2014-2020 йилларда “Навоийазот” акциядорлик жамияти ижтимоий ва маиший масалалар бўйича бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2020 йил 8 октябрдан пенсияда.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.


Ибодуллаев Адхам Ибодуллаевич

Комиссия аъзоси

1984 йилда туғилган, олий маълумотли - Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги бухгалтерия  ҳисоби ва аудит.  Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаментининг Бюджет қонунчилиги бузилиши ҳолатларини назорат ва профилактика қилиш йиғма-таҳлил бошқармаси Бюджет қонунчилиги бузилиш ҳолатларини таҳлил қилиш ва профилактикасини амалга ошириш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган.


Исмаилова Гулноза Сайдиганиходжаевна

Комиссия аъзоси

1980 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат юридик институтини, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иккинчи мутахассислик сифатида тамомлаган. Мутахассислиги-ҳуқуқшунос-иқтисодчи. Ҳозирги кунда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият юритмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


Исоқбоев Алишер Ахмаджонович

Комиссия аъзоси

1978 йилда туғилган, олий маълумотли - Наманган давлат университетининг бакалавр ҳамда 2002 йилда магистратура босқичларини тамомлаган. Мутахассислиги-тарихчи. Тарих фанлари номзоди. Ҳозирги кунда Наманган давлат университетининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича проректори лавозимида ишлаб келмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


Истамов Махмуд Шухратович

Комиссия аъзоси

1979 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос. 
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаб, бир қатор масъул лавозимларда, 2006-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони инспектори, етакчи инспектори, 2014-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси мудири, Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шўъбаси мудири, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган. 

2019 йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланган.  2021 йил  20  январда Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланди.


Кадирова Муяссар Джумаевна

Комиссия аъзоси

1962 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган, мутахассислиги - врач-терапевт . 2013 йил 15 февралдан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Муяссар Кадирова   “Шуҳрат” медали  билан тақдирланган.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.


Кенжаева Ирода Мисировна

Комиссия аъзоси

1970 йилда туғилган, олий маълумотли - Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги-шифокор. 2015 йилдан буён Бухоро вилояти тиббий диагностика маркази директори лавозимида меҳнат қилмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


Курбанкулов Суяржон Машарифович

Комиссия аъзоси

1960 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - журналист. Тошкент вилояти «Маънавият ва маърифат» маркази, «Маҳалла» жамоат фонди раҳбари, Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси лавозимларида ишлаган.

Суяржон Курбанкулов  “Шуҳрат” медали , “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган. 2015 йил 3 февралдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби, 2019 йил 19 сентябрдан Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.


Рахимова Гюльноза Абдусаттаровна

Комиссия аъзоси

1959 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги - ҳуқуқшунос. Кўп йиллар мобайнида прокуратура органлари тизимида масъул лавозимларда, 2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган. 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган. Шу йил 4 майдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари, 2019 йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.


СИРОЖИДДИНОВ Шуҳрат Самариддинович

Комиссия аъзоси

1961 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - филолог, форс ва инглиз тиллари ва адабиёти. Филология фанлари доктори, профессор. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори лавозимида ишлайди. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.


Усмонқулов Алишер Қодирқулович

Комиссия аъзоси

1968 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган, техника фанлари номзоди, доцент. Мутахассислиги - муҳандис-механик-технолог. 2016 йил 29 сентябрдан Жиззах политехника институти ректори лавозимида ишлаб келмоқда.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.


Фарманов Александр Касимович

Комиссия аъзоси

1958 йилда туғилган, олий маълумотли - Қозоғистон Республикаси Жамбул гидромелиоратив қурилиш институтини тамомлаган, техника фанлари номзоди, доцент. Мутахассислиги - қурувчи-муҳандис. 2020 йил 3 майдан

“Ўзэлектроаппарат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

1997 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони, 2004 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени, 2011 йил

Александр Фарманов “Ўзбекистон Қаҳрамони” фахрий унвони  билан мукофотланган.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.


Шерзодхон Қудратхўжа Тожиддин ўғли

Комиссия аъзоси

1974 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги журналист. Сиёсий фанлар номзоди. Ҳозирги кунда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро Пресс-клуб нодавлат-нотижорат ташкилоти раиси лавозимларида фаолият юритиб келмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


Юнусов Баходиржон Жалолдинович

Комиссия аъзоси

1965 йилда туғилган, олий маълумотли - Андижон пахтачилик институтини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги-муҳандис-механик. Андижон вилояти ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи бош мутахассиси вазифасида меҳнат қилган. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган. 


Юсупов Эргаш Аманбаевич

Комиссия аъзоси

1958 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент  политехника  институтини тамомлаган. Мутахассислиги - муҳандис-қурувчи. 2020 йил 3 майдан

Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Эргаш Юсупов 1999 йил “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.


Қозихонова Орзигул Мўйдиновна

Комиссия аъзоси

1971 йилда туғилган, олий маълумотли - Тожикистон давлат университетини тамомлаган. Мутахассисилиги-ҳуқуқшунос. Ҳозирги кунда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Раисининг ўринбосари лавозимида меҳнат қилмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.