Тошкент ва Хоразм вилоятларида бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳри, Бўка, Тошкент, Янгийўл туманлари Кенгашларига  бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун  сайловлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, Хоразм вилоятининг 6 та туманида  жойлашган 25 та округида  Халқ депутатлари туман/шаҳар Кенгашларига бўшаб қолган депутатлик ўринларига ҳам  сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Маълумот ўрнида: Сайловлар пандемия шароитида карантин санитария қоидаларига катьий риоя қилган холда ўтказилмоқда. Хусусан, барча сайлов  участкаларига тиббиёт ходимлари, жамоат тартибини ва хавфсизлигини сақлаш учун масьуллар  бириктирилган.

 

МСК Матбуот хизмати

27.09.2020 248