Хонқаликлар ҳам депутатлик сайловларида иштирок этишмоқда

2020 йил 4 октябрь куни Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

 

Туманда жами сайловчилар сони – 2 921 тани ташкил этмоқда. Овоз бериш жараёнлари Хонқа туманида жойлашган сайлов участкасида бўлиб ўтмоқда.  Соат 11:00 ҳолатига кўра, жами сайловчидан  791 нафари (27,1 %) сайловда иштирок этди.

 

МСК Матбуот хизмати

04.10.2020 186