Рўйхатдан ўтиш имкониятларини кенгайтириш

2021 йил 24 февралда Халқаро парламент тадқиқотлари маркази (ICPS) томонидан «Рўйхатдан ўтиш имкониятларини кенгайтириш» мавзуида виртуал давра суҳбати ўтказилди. Zoom платформасида ташкил этилган тадбирда халқаро ташкилотлар ва дунёнинг турли мамлакатлари, шу жумладан Ўзбекистон сайлов органлари вакилларидан иборат 200 га яқин иштирокчилар қатнашди.

Давра суҳбатида маърузачилар сайловчиларни рўйхатга олиш жараёни овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган барча фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини таъминлашда ва бир сайловчи, битта овоз, битта қадрият тамойилини амалга оширишда ўта муҳим эканини таъкидладилар. Сайловчилар рўйхати инклюзив, аниқ ва кенг қамровли бўлиши ва унинг жараёнлари барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлишини таъминлаш сайловни бошқариш органларининг вазифасидир.

Тадбирда Ҳиндистон, АҚШ, Канада мамлакатларининг мазкур масала юзасидан тажрибаси ҳақида сўз юритилди.

25.02.2021 206