Шавкатжон Абдураззақов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди

Жорий йилнинг 26 февраль куни  Наманган шаҳрида  халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисни Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Б. Кучкаров кириш сўзи билан очди ва Сайлов кодексининг 78-моддасига мувофиқ  энг обрў-эътиборли, тажрибали, ёши  улуғ депутатлар орасидан мажлисга раислик қилувчи тўғрисида таклиф киритди.

Яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун қўшма мажлисда иштирок этаётган депутатлар орасидан тўққиз нафаргача аъзодан, шу жумладан комиссия раиси ва котибидан иборат таркибда Саноқ комиссияси сайланди.

Яширин овоз бериш бошланишидан олдин Саноқ комиссияси раиси уни ўтказиш тартибини эълон қилди. Шундан сўнг комиссия аъзолари ҳозирлигида сайлов қутиси текширилди ва бир маротаба ишлатиладиган пломбалар билан пломбаланди.

Сайлов якунларидан сўнг, Саноқ комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Унга кўра, 6—Сероб сайлов округидан депутат, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. Депутатлар овоз бериш натижаларини тасдиқлади. Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлис ўз ишини якунлади.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

 

26.02.2021 177