Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган Манзура Салимовага кўкрак нишони ва гувоҳнома топширилди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 февраль куни Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтган эди. 

Мажлиснинг яширин овоз бериш жараёнлари натижаларига кўра,  2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда  31-Қува сайлов округи бўйича вилоят кенгаши депутати, вилоят она ва бола скрининг маркази директори Манзура Салимова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайландилар.

Шу муносабат билан, 10 март куни Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев томонидан Олий Мажлис Сенати аъзоси Манзура Салимовага кўкрак нишони ва гувоҳнома топширилди.
 

10.03.2021 178