Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгариш ва қўшимчаларга доир давра суҳбати

29 март куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан “Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгариш ва қўшимчаларга доир давра суҳбати” бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, ОАВ вакиллари ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари  иштирок этди.

Тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзолари С.Қурбанкулов, Г.Исмаиловалар сайлов қонунчилигига киритилган ўзгариш ва қўшимчалар юзасидан маъруза қилдилар.

Тадбирда талабаларнинг номзодлар томонидан тарғибот ва ташвиқот олиб боришда ахборот коммуникация технологиялари, ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланиш, аҳолининг сайловларда фаол иштирокини таъминлаш, пандемия шароитида сайловларни ўтказиш тартибига доир саволларига атрофлича тушунчалар бериб ўтилди.

 

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

29.03.2021 287