3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йилнинг 3 майда Халқаро матбуот эркинлиги кунини нишонлаш ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Мазкур сана, бутун дунёда бўлгани каби, мамлакатимизда ҳам  нишонланади.

Мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги даврда оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга эътибор тобора ошмоқда.

Юртимиздаги барча матбуот ходимлари ва журналистларни  3 май –Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан самимий табриклаб, ижодига барака ва ривож тилаймиз.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

03.05.2021 122