Қирғиз Республикасининг Маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайлови ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда

2021 йил 11 апрель куни Қирғиз Республикасининг 448 та Маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайлови ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.

Қирғиз Республикасида тузилган 2 435 та сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари 8:00да бошланган. Умимий ҳисобда овоз бериш жараёнлари 2 483 та сайлов участкасида бўлиб ўтмоқда.

Овоз бериш жараёнларини Ўзбекистон делегацияси аъзолари  халқаро ташкилотлар таркибида ҳам кузатувчи сифатида қатнашмоқдалар.

Соат 18:00 ҳолатига сайловда иштирок этганларнинг умумий сони   1 024 891  нафарни ташкил этмоқда.

Овоз бериш жараёнлари соат 20:00 гача давом этади.

11.04.2021 61