Болгария Миллий Мажлисига сайловлар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 апрель куни Болгария Миллий Мажлисига (парламентига) сайловлар бўлиб ўтди. Сайлов участкалари ўз фаолиятини маҳаллий вақт билан соат 07: 00да бошлаб, 20:00 гача давом эттирди.

Сайловчилар рўйхатига 6,7 млн фуқаро киритилди. Овоз бериш жараёнларида иштирок этиш даражаси эса 43,9 фоизга тенг бўлди.

Болгария парламенти бир палатали бўлиб, сайловлар ҳар тўрт йилда ўтказилади. Сайловда 22 та партия, саккизта коалиция ва мустақил номзодлар иштирок этаяпди. Умуман олганда, 6985 номзод парламентдаги ўринлар учун курашмоқда. Болгарияда 12 мингга яқин, чет элда яна 465 сайлов участкаси ташкил этилди.

Сайловга оид натижалар https://results.cik.bg/pi2021/rezultati/  сайти орқали онлайн бериб борилмоқда.

05.04.2021 71