Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифига доир

2021 йилнинг октябрь ойида юртимизда ўтказиладиган Президент сайлови муносабати билан жорий йилнинг 24-28 май кунлари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертларининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

 

Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси одатда муайян сайловлар бошланишидан бир неча ой олдин мамлакатдаги сайловолди ҳолатини, шу жумладан, сайловга тайёргарликни баҳолаш мақсадида юборилади. ЕХҲТ ДИИҲБ томонидан сайловни кузатиш тўғрисидаги қарор Миссия ишининг натижасида берилган тавсияларга кўра қабул қилинади. Миссия томонидан шунингдек сайловларни кузатиш бўйича талаб қилинадиган тадбирларнинг тури, шакли, давомийлиги ва ҳажми юзасидан ҳам тавсиялар берилади.

 

Ташриф доирасида Миссия экспертлари қатор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашиши режалаштирган.

 

Марказий сайлов комиссияси

матбуот хизмати

22.05.2021 992