Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимида ишлаш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди

Аввал хабар берилганидек, Марказий сайлов комиссияси тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда сайловчиларнинг яшаш жойи бўйича хатловни амалга ошириш учун ўн тўрт маъмурий ҳудуд ва барча туман (шаҳар)да штаблар ташкил этилди.

 

Уларнинг таркиби бўйича маълумотлар умумлаштирилиб, яшаш манзилида рўйхатда бўлмаган ёки вафот этган фуқароларни чиқариш, шунингдек амалда яшаб турган, лекин маълумотлар базасида қайд этилмаган  фуқароларни киритиш ишлари олиб борилди.

 

Қайд этиш жоизки, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР) ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини (СЖБАТ) янада такомиллаштириш орқали фуқароларнинг доимий ва вақтинчалик яшаш жойлари, ҳудудлар, кўчалар, уйлар ва хонадонларнинг номлари ҳамда рақамларининг электрон шаклда аниқ-равшан белгилашини тақозо этади.

 

Шуни инобатга олган ҳолда, Марказий сайлов комиссияси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда жойларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар аъзоларини СЖБАТда ишлаш юзасидан онлайн ўқув машғулотлари ўтказилди.

 

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги сайлов ташкилотчилари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқармалари, Кадастр агентлиги вакиллари иштирок этди.

 

Машғулотлар давомида СЖБАТ тизимини ишга туширишда сайлов участкаларига оид маълумотлар билан ишлашга оид қўлланмадан фойдаланиш юзасидан тақдимот ўтказилди. Ўқув машғулот давомида  мутахассислар ҳудудлардан тушган саволларга атрофлича   жавоб қайтарди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

28.05.2021 133