Состоялся семинар-тренинг для судей административных судов

Аввал хабар қилинганидек, Марказий сайлов комиссиясининг ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликдаги «Ўзбекистон Республикаси сайлов амалиётини такомиллаштиришга кўмаклашиш» лойиҳаси III-босқичи доирасида Олий Мажлис Сенати иштирокида 7 октябрда сайлов жараёни иштирокчилари учун қатор семинар-тренинглар бошланди.

Машғулотларга халқаро экспертлар – Молдова Республикасидан сайлов бўйича мутахассислар жалб қилинди.

2019 йил 10 октябрда Молдова Марказий сайлов комиссияси аъзоси В.Филипов ва Молдова Давлат университети профессори Ю.Чокан иштирокида навбатдаги семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Олий судида бўлиб ўтди. Ушбу тадбир конференц-алоқа шаклида ташкил этилгани унда бутун республика бўйича маъмурий судлар судяларининг бир вақтнинг ўзида иштирок этишини таъминлашга имкон берди.

photo_2019-10-10_09-44-01.jpg

Семинар-тренинг давомида Ўзбекистон Республикаси МСК аъзоси Г.Рахимова иштирокчиларни Парламент ва халқ депутатлари Кенгашларига бўлажак сайловларга тайёргарликнинг асосий ташкилий чора-тадбирлари билан таништирди. У ушбу ишлар жамиятни демократлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, шунингдек, мамлакатимиз сайлов тизимини модернизация қилиш шароитида амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

Иштирокчиларга миллий сайлов тизимини ислоҳ қилишнинг асосий босқичлари, Сайлов кодекси қоидалари, сайлов жараёнига киритилаётган янгиликлар тушунтирилди.

photo_2019-10-10_09-41-13.jpg

Халқаро экспертлар сайлов соҳасидаги низоларини ҳал этиш ва халқаро ташкилотлар ва кузатувчилар билан биргаликда ишлаш борасидаги халқаро стандартлар ҳақида сўз юритдилар.

Машғулот давомида ҳуқуқий ҳимоя воситалари, маъмурий ва суд жараёнларининг шаффофлиги, шикоят қилиш муддатлари, шунингдек сайлов ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг бошқа масалаларида мунозаралар бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, семинар-тренинг иштирокчилари сайлов ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича халқаро суд амалиёти билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот маркази

10.10.2019 528