Раҳбарият

АБДУСАЛОМОВ Мирзо-Улуғбек Элчиевич

Комиссия Раиси

1952 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос, юридик фанлар номзоди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист. 1995-2004 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси, 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси бўлиб ишлаган. 2005 йил 7 майдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.


ИСТАМОВ Махмуд Шухратович

Комиссия Раисининг ўринбосари

1979 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаб, бир қатор масъул лавозимларда, 2006-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони инспектори, етакчи инспектори, 2014-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси мудири, Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шўъбаси мудири, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган. 2019 йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланган.


МАМАТОВ Худоёр Тешаевич

Комиссия котиби

1971 йилда туғилган, олий маълумотли - Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Мутахассисилиги ҳуқуқшунос. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси, жорий йил 19 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби, Котибият раҳбари этиб сайланди.