Сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитиш

Мазкур ишчи дафтар 2019 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этувчи участка сайлов комиссияси аъзоларининг билим ва амалий кўникмаларини оширишга мўлжалланган.

Ҳаммамизга маълумки, жорий йилда кутилаётган сайловлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов бўйича 150 та сайлов округида бўлиб ўтади. Сайлов жараёнидаги иштирокингиз, сизнинг зиммангизга участка сайлов комиссиясида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларининг қонунийлиги ва ошкоралигини таъминлашда улкан масъулият юклайди.

Мазкур ишчи дафтар Сайлов кодекси қоидаларининг мазмун-моҳиятини, шунингдек, участка сайлов комиссиясининг сайловга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, овоз бериш натижаларини аниқлаш жараёнида фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатлар намуналари ва шакллари ҳамда схемаларини қамраб олган.

Таклиф этилаётган ишчи дафтар сизга керакли ёрдамни тақдим этишига, юклатилган вазифаларни самарали ва виждонан амалга оширишингизга, энг муҳими – сайлов қонунчилиги талабларига риоя қилишингизга ёрдам беришига ишонамиз.

Сизга бўлажак сайловларда муваффақиятлар тилаймиз!

(Ўрганиш учун модуллар устига босинг)

1-МОДУЛЬ.  САЙЛОВНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ  ВА САЙЛОВГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК

2-МОДУЛЬ. САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ВА  УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ 

3-МОДУЛЬ. САЙЛОВ ЖАРАЁНИ ИШТИРОКЧИЛАРИ 

4-МОДУЛЬ. САЙЛОВОЛДИ ТАШВИҚОТИ 

5-МОДУЛЬ. САЙЛОВДА ОВОЗ БЕРУВЧИЛАР РЎЙХАТИ 

6-МОДУЛЬ. САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИНИ ЖИҲОЗЛАШ 

7-МОДУЛЬ. МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ 

8-МОДУЛЬ. “САЙЛОВ КУНИ”НИ ЎТКАЗИШ 

9-МОДУЛЬ. САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ  ВА ЭЪЛОН ҚИЛИШ 

10-МОДУЛЬ. ТАКРОРИЙ ОВОЗ БЕРИШ, ТАКРОРИЙ САЙЛОВ

11-МОДУЛЬ. САЙЛОВ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК 

12-МОДУЛЬ. САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ АЪЗОЛАРИНИНГ  МУЛОҚОТ САМАРАДОРЛИГИ

 

3118