Таркиб

АХМЕДОВА Ферузахон Солижоновна

Комиссия аъзоси

1957 йилда туғилган, олий маълумотли - Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги - математика ўқитувчиси. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


БАБАНАЗАРОВА Мариника

Комиссия аъзоси

1955 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университети, Тошкент театр-рассомчилик институтини тамомлаган. Мутахассислиги филолог, санъатшунос. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


БОБОЖОНОВ Отагалди

Комиссия аъзоси

1955 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос. 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.


Джураева Мухайё Абдугаббаровна

Комиссия аъзоси

1983 йилда туғилган, олий маълумотли - Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Мутахассислиги-тарихчи. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


Ибодуллаев Адхам Ибодуллаевич

Комиссия аъзоси

1984 йилда туғилган, олий маълумотли - Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги бухгалтерия  ҳисоби ва аудит.  Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаментининг Бюджет қонунчилиги бузилиши ҳолатларини назорат ва профилактика қилиш йиғма-таҳлил бошқармаси Бюджет қонунчилиги бузилиш ҳолатларини таҳлил қилиш ва профилактикасини амалга ошириш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган.


Исмаилова Гулноза Сайдиганиходжаевна

Комиссия аъзоси

1980 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат юридик институтини, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иккинчи мутахассислик сифатида тамомлаган. Мутахассислиги-ҳуқуқшунос-иқтисодчи. Ҳозирги кунда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият юритмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


Исоқбоев Алишер Ахмаджонович

Комиссия аъзоси

1978 йилда туғилган, олий маълумотли - Наманган давлат университетининг бакалавр ҳамда 2002 йилда магистратура босқичларини тамомлаган. Мутахассислиги-тарихчи. Тарих фанлари номзоди. Ҳозирги кунда Наманган давлат университетининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича проректори лавозимида ишлаб келмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


Кенжаева Ирода Мисировна

Комиссия аъзоси

1970 йилда туғилган, олий маълумотли - Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги-шифокор. 2015 йилдан буён Бухоро вилояти тиббий диагностика маркази директори лавозимида меҳнат қилмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


КУРБАНКУЛОВ Суяржон Машарифович

Комиссия аъзоси

1960 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - журналист. Тошкент вилояти «Маънавият ва маърифат» маркази, «Маҳалла» жамоат фонди раҳбари, Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси лавозимларида ишлаган. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган. 2015 йил 3 февралдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби, жорий йил 19 сентябрдан Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.


НОРОВ Жалил Халилович

Комиссия аъзоси

1953 йилда туғилган, олий маълумотли – Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи. Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг Навоий вилояти бўлими раиси лавозимида ишлайди. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.


Қозихонова Орзигул Мўйдиновна

Комиссия аъзоси

1971 йилда туғилган, олий маълумотли - Тожикистон давлат университетини тамомлаган. Мутахассисилиги-ҳуқуқшунос. Ҳозирги кунда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг юридик бўлими мудири лавозимида меҳнат қилмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


Қудратходжаев Шерзодхон Таджитдинович

Комиссия аъзоси

1974 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги журналист. Сиёсий фанлар номзоди. Ҳозирги кунда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро Пресс-клуб нодавлат-нотижорат ташкилоти раиси лавозимларида фаолият юритиб келмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


РАХИМОВА Гюльноза Абдусаттаровна

Комиссия аъзоси

1959 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги - ҳуқуқшунос. Кўп йиллар мобайнида прокуратура органлари тизимида масъул лавозимларда, 2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган. 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган. Шу йил 4 майдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари, 2019 йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.


САДИҚОВ Жанабай

Комиссия аъзоси

1953 йилда туғилган, олий маълумотли Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос. Қорақалпоғистон Республикасида ҳизмат кўрсатган юрист. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимида ишлайди. 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.


СИРОЖИДДИНОВ Шуҳрат Самариддинович

Комиссия аъзоси

1961 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - филолог, форс ва инглиз тиллари ва адабиёти. Филология фанлари доктори, профессор. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори лавозимида ишлайди. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.


ХОДЖАКУЛОВ Эркин Гайбуллайевич

Комиссия аъзоси

1958 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган. 2017 йилдан Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди раиси.


Юнусов Баходиржон Жалолдинович

Комиссия аъзоси

1965 йилда туғилган, олий маълумотли - Андижон пахтачилик институтини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги-муҳандис-механик. Андижон вилояти ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи бош мутахассиси вазифасида меҳнат қилган. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган.