СЖБАТ билан ишлашни ўрганиш

СЖБАТ билан ишлашни ўрганиш

Ушбу Фойдаланувчи қўлланмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги «Сайлов жараёнига замонавий ахбарот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3961-сон қарорини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган. 
Ушбу Фойдаланувчи қўлланмасининг мақсади тизимда фойдаланувчиларни рўйхатга олиш ва ишлаш учун тавсия этиладиган қоидаларни белгилашдан иборат. 


Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизими (бундан кейин - СЖБ) Ўзбекистон Республикасида сайлов жараёнини бошқариш бўйича барча хизматларни ўз ичига олган сайловларга мўлжалланган. СЖБ АТ сайлов комиссиялари учун сайловларни бошқариш тизими (EMS), сайловчиларга хизматлар кўрсатиш (ESS) статистика тизими, шунингдек туман ва округ сайлов комиссияларининг манзиллари, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари, шунингдек СЖБ АТ билан ишлаш бўйича номзодлар тўғрисидаги ахборотни шакллантириш ва юритиш қуйи тизимидан ташкил топган. 

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими доирасида округ сайлов комиссиясини яратиш учун  фойдаланувчилар йўриқномаси (ҳавола орқали ўтинг)

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими доирасида Вилоят округ сайлов комиссияларини яратиш учун фойдаланувчилар йўриқномаси  (ҳавола орқали ўтинг)

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими доирасида Туман сайлов комиссияларини яратиш учун фойдаланувчилар йўриқномаси (ҳавола орқали ўтинг)

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими доирасида участка сайлов комиссияларини яратиш учун  фойдаланувчилар қўлланмаси  (ҳавола орқали ўтинг)

5420