Янгиликлар
Шеробод ва Бойсун туманларида 138 мингдан зиёд сайловчилар рўйхатга олинди 2019-11-22

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилояти бўлими ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида журналист ва блогерлар учун Шеробод туманида сайловларга оид навбатдаги медиа-тур ташкил этилди.

САЙЛОВДА ЁШЛАР МАМЛАКАТ ИСТИҚБОЛИ УЧУН ОВОЗ БЕРАДИ 2019-11-22

Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда “Ёш сайловчи-2019”форуми бўлиб ўтди.

Андижонда ягона электрон рўйхатларидан фойдаланиш мақсадида 1 минг 654 нафар оператор танлаб олинди 2019-11-22

Андижонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг тарғибот-ташвиқот тадбирлари бошланди.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди 2019-11-19

Видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари ва масъул ходимлари, округ сайлов комиссиялари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  барча вилоятлар ҳокимликлари, жамоат ташкилотлари, жумладан,  сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари  вакиллари иштирок этди.

“Ёш сайловчи 2019” форуми жиззахлик ёшлар нигоҳида 2019-11-15

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Жиззах вилояти “Ёшлар инновацион маркази”да “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида “Ёш сайловчи 2019”  ёшлар форуми ўтказилди.

БЕЛАРУСДАГИ САЙЛОВЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН ВАКИЛЛАРИ ҲАМ КУЗАТИБ БОРАДИ 2019-11-15

Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Вакиллик палатасига шу йил 17 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтадиган сайловларда Ўзбекистон Республикаси вакиллари халқаро кузатувчи сифатида иштирок этади.

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ МАЖЛИСИ 2019-11-15

15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси 2019-11-14

2019 йилнинг 14 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни МСК Раиси Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломов олиб борди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Жиззахликлар сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан танишдилар 2019-11-13

2019 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат хокимияти вакиллик органларига сайловлар ўтказилиши муносабати билан Марказий сайлов комиссияси ва Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамкорликда "Сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари" мавзусида семинар ўтказилади. Унда Жиззах Давлат педагогика институти жамоаси ва талабалари иштирок этдилар.

Бўлажак парламент ва маҳаллий сайловларда  ОАВ нинг тутган ўрни 2019-11-13

Тошкентда 2019 йилдаги сайлов кaмпанияси даврида кўмак беришга йўналтирилган БМТ ТД (Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликдаги лойиҳа фаолияти доирасида сайлов жараёни иштирокчилари учун семинар-тренингларга старт берилди.

Фарғонада “Ёш сайловчи – 2019” форуми ўтказилди 2019-11-12

Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши ҳамда вилоят сайлов комиссияси ҳамкорлигида ўтказилган “Ёш сайловчи – 2019” форуми ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бағишланди.

“Биз бахтли келажагимиз учун овоз берамиз” акцияси Зарбдор тумани ёшлари нигоҳида 2019-11-12

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни  Жиззах вилояти Зарбдор туманида Марказий сайлов камиссияси ўқув маркази ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  Зарбдор туман Кенгаши билан ҳамкорликда  “Биз бахтли келажагимиз учун овоз берамиз” шиори остида туман ёшлар ташкилотининг етакчилари билан очиқ  мулоқот ташкил этилди.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ҳақида 2019-11-12

2019 йилнинг 12 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Фарғона вилоятининг Сўх туманида сайловларга тайёргарлик ишлари қизғин кечмоқда 2019-11-11

2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари бўлиб ўтади. Бўлажак сайловларни ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш ишлари тобора қизғин кечмоқда. Сайловда иштирок этиш ҳар бир инсон ҳаётидаги энг масъулиятли давр ҳисобланади. Ахир, ҳар бир фуқаро овози мамлакат тақдири ва унинг эртанги тараққиёти билан бевосита боғлиқдир. Бу йилги сайловлар Ўзбекистонда мутлақо янги шароитда ўтказилади. Шу кунларда Ватанимизнинг барча ҳудудларида сайловларга тайёргарлик кўриш жараёнида ушбу сиёсий кампанияга бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад сайлов қонунчилигидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

Фарғонада талабалар ўртасида “Биз сайлов қонунчилигини ўрганамиз” кўрик-танлови ўтказилди 2019-11-09

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан жорий йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Фарғона шаҳрида “Биз сайлов қонунчилигини ўрганамиз!” вилоят кўрик-танлови бўлиб ўтди.

"Адолат" СДП ва ЎзЛиДеП номзодларнинг рўйхатини тақдим этди 2019-11-09

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 72-моддасига мувофиқ жорий йилнинг 9 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон "Адолат" СДП партиясининг раҳбари  ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раҳбари Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этди.

Сайлов -2019 талаба-ёшлар нигоҳида 2019-11-08

8 ноябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Сайлов-2019 талаба-ёшлар нигоҳида” мавзусида давра суҳбати кўрнишида ташкил этилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси номзодларнинг рўйхатини тақдим этди 2019-11-08

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 72-моддасига мувофиқ жорий йилнинг 8 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг раҳбари Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этди.