Шеробод ва Бойсун туманларида 138 мингдан зиёд сайловчилар рўйхатга олинди

Шеробод ва Бойсун туманларида 138 мингдан зиёд сайловчилар рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилояти бўлими ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида журналист ва блогерлар учун Шеробод туманида сайловларга оид навбатдаги медиа-тур ташкил этилди.

Медиа-тур иштирокчилари дастлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 76-Шеробод округ сайлов комиссияси жойлашган бинода бўлиб, муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик ишлари, комиссия аъзолари фаолияти билан яқиндан танишди.

– Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 76-Шеробод округи ҳудудда 89 та сайлов участкаси ташкил этилган. Бу ерда Шеробод ва Бойсун туманларида яшовчи 138 мингдан зиёд сайловчилар рўйхатга олинган, – дейди округ сайлов комиссияси раиси А.Ҳакимов. – Айни пайтда сайлов округи томонидан сайловни очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказиш учун белгиланган талаблар асосида тайёргарлик ишлари амалга ошириляпти. Бу жараёнда тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, янги сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳияти аҳоли ўртасида  кенг тушунтирилмоқда.

Журналист ва блогерлар тумандаги 8-мусиқа ва санъат мактаби биносида жойлашган 72-сайлов участкасида ҳам бўлишди. Сайлов куни бу ерда Галагузар маҳалласида яшовчи 1 минг 670 дан ортиқ фуқаро ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз беради.

Шу ернинг ўзида маҳалла фуқаролари, биринчи маротаба овоз беришда қатнашувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг 22 декабрь куни “Янги Ўзбекистон- янги сайловлар” шиори остида мамлакат парламенти ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларнинг аҳамияти, бу борадаги қонунчиликка оид ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Илҳом Раҳматов,

 “Халқ сўзи” сўзи мухбири.

 

22.11.2019 639