Марказий сайлов комиссияси ва ОАВ ўртасида икки томонлама битимлар имзоланди

Сайловларнинг очиқлик, ошкоралик ва транспарентлик каби демократик тамойилларга мувофиқ ўтказилишида оммавий ахборот воситалари муҳим аҳамият касб этади. Улар аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги иштирокини кенгайтиришга ёрдам бермоқда. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ишончли таъминлаш, ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш, сайлов комиссиялари фаолияти ошкоралигини таъминлашда ҳам асосий ўрин тутади.

593A0225.JPG

Битимларни имзолашга бағишланган тадбирда такидланганидек, аввалги парламент сайловлари даврида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичлари ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича катта тажриба тўпланди.Бу йилги бўлиб ўтадиган сайловларнинг энг аҳамиятли жиҳати сиёсий тадбирлар жорий йил июнь ойида тасдиқланган Сайлов кодекси тамойиллари асосида ўтказилади.

593A0202.JPG

Битимлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар Дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида сайловлар хақида жамоатчиликни ўз вақтида хабардор этиш, сайлов кампанияси тўғрисида хорижий мамлакатлар давлат ва жамоат арбоблари, эксперт ва таҳлилчилари, оммавий ахборот воситалари вакилларининг фикр-мулоҳазалари билан мамлакатимиз аҳолисини доимий равишда таништириб бориш борасидаги ишларни самарали ташкил этишга қаратилган.

593A0281.JPG

Имзоланган битимларни амалга ошириш доирасида барча даражадаги сайлов комиссияларининг фаолиятини изчил ёритиб бориш, депутатликка номзодлар ва сиёсий патиялар учун уларнинг сайловолди дастурлари қоидалари, мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ривожланишининг муҳим масалаларига тааллуқли мустақил нуқтаи назарларини сайловчиларга, жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари, тенг ҳажмда эфир вақти ва нашр майдони ажратиш йўли билан кенг ва тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор берилади.

593A0376.JPG

Битимни бажариш бўйича масъул ҳар бир ташкилот ўз иш режасини ишлаб чиқишига ва амалга оширишига келишиб олинди.

 

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати

13.09.2019 553