БЕЛАРУСДАГИ САЙЛОВЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН ВАКИЛЛАРИ ҲАМ КУЗАТИБ БОРАДИ

Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Вакиллик палатасига шу йил 17 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтадиган сайловларда Ўзбекистон Республикаси вакиллари халқаро кузатувчи сифатида иштирок этади.

Беларуснинг олий қонун чиқарувчи органига депутатлар умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали тўрт йилга сайланади.

Бугун, 15 ноябрда, Минск шаҳрига жўнаб кетган мамлакатимиз делегацияси таркибида Олий Мажлис палаталари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, экспертлар бор. Улар Беларус парламентига бўлажак сайловларни МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ каби халқаро ташкилотларнинг миссиялари сафида кузатиб боради.

Қайд этиш жоизки, Беларусь вакиллари ҳам Ўзбекистонда ўтказилган сайловларда халқаро кузатувчи сифатида мунтазам иштирок этиб келади. 

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати

15.11.2019 31