ОАВ вакиллари учун эълон

Қўшимча эслатма

Ҳурматли ОАВ вакиллари

ОАВ вакиллари сайлов кампанияси бошланганлиги расман эълон қилинган кундан бошлаб, қоида тариқасида, сайловга камида 15 кун қолгунга қадар МСК, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларига уларни аккредитациядан ўтказиш тўғрисида мурожаат қилишлари мумкин.

Шундан келиб чиқиб, Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар бўйича сайлов кампаниясини ёритиш юзасидан мамлакатимиз ва чет эл журналистларини аккредитациядан ўтказишни давом эттирмоқда.

Оммавий ахборот воситалари Марказий сайлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим:

1. Журналистнинг фамилияси, исми, отасининг исми  ва лавозими кўрсатилган холда ОАВнинг расмий бланкасида раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган  ариза;

2.  паспорт нусхаси;

3.  2 дона 3x4 фотосурат.

 

Маълумотлар учун телефон: (71) 239-43-91, (71)  239 15-72

Ҳужжатларни қуйидаги манзилларга юборишингиз мумкин: elections@umail.uzsaylov@umail.uz

28.11.2019 487